Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 24

Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари

Автор: Артур Конан Дойл

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-255-2

isbn:

СКАЧАТЬ албатта менинг маслаҳатимга амал қилади. Мен бўлсам унга ҳамма гапни бўлғуси эрига очиқ айтишни ва унинг олиҳимматлигига умид боғлашни маслаҳат бераман.

      Милвертон кулиб юборди.

      – Сиз герцогни билмас экансиз, назаримда, – деди у.

      Холмснинг таъби хира бўлганини кўриб, герцогнинг қанақа одамлигини яхши билишини сездим.

      – Мактубларда ҳеч қандай ножўя гап йўқ, – деди у.

      – Улар жўшқин… ғоятда жўшқин қалб билан ёзилган, – деб жавоб қилди Милвертон. – Ледининг услуби ниҳоятда дилбар. Аммо сизни ишонтириб айтишим мумкинки, герцог Доверкорский бу услубни қадрлай олмайди. Лекин, агар сиз бошқача фикрда бўлсангиз, унда ишимизга хотима ясаб қўя қолайлик. Чунки бу масалани фақат пул билан ҳал қилиш мумкин. Сиз, агар бу мактублар герцогнинг қўлига бориб тушса, мижозингиз бундан ҳеч қандай зиён кўрмайди деб ҳисоблаяпсиз – яхши, агар шундай бўлишига қатъий ишонсангиз, у ҳолда мактубларни йирик пулга сотиб олишингиз бемаънилик бўлар эди.

      Милвертон ўрнидан туриб, пальтосини қўлига олди.

      Холмснинг ранги ғазаб ва аламдан гезариб кетди.

      – Тўхтанг, – деди у. – Жуда ҳам шошқалоқ экансиз. Биз бу нозик ишнинг жанжалга сабаб бўлмаслиги учун қўлимиздан келганча уриниб кўрамиз, албатта.

      Милвертон яна жойига ўтирди.

      – Бу ишга айнан шундай ёндашишингизни билардим, – деди у минғирлаб.

      – Шуниси ҳам борки, – деб гапида давом этди Холмс, – леди Ева бадавлат аёллардан эмас. Гапимга ишонинг, у ўша мактублар учун сизга ҳатто икки минг фунт тўлаганида ҳам хонавайрон бўлади, аммо сиз белгилаган миқдордаги ақчани тўлашга унинг мутлақо қурби етмайди. Шунинг учун, илтимос қиламан сиздан, талабингизни бир оз чекланг-у, ҳозир мен тилга олган ақча эвазига мактубларни қайтариб беринг, гапимга ишонинг, леди Еванинг шу пулдан бир чақа ҳам ортиқ маблағи йўқ.

      Милвертоннинг юзи табассумдан баркашдек ёйилиб кетди, кўзларида шўх учқунлар чақнади.

      – Биламан, ледининг имконияти ҳақида айтганларингиз тўғри, – деди у. – Лекин бир ўйлаб кўринг: бу никоҳ тўйи муносабати билан хонимнинг дўстлари-ю, хешлари албатта унга ул-бул нарса совға қилиш тараддудига тушадилар. Сиз уларга, Лондондаги барча совғабоп қандиллар-у, кўзалардан ҳам кўра, шу бир даста мактуб келиннинг кўнглини кўпроқ хушнуд қилади, деб тушунтиринг.

      – Бунинг иложи йўқ, – деб эътироз билдирди Холмс.

      – Э Худо, қандай ачинарли ҳол! – деди Милвертон киссасидан қалин ёндафтар чиқараркан. – Таассуфки, хонимларимизнинг маслаҳатчилари донишманд эмас, деб ўйлашга мажбурман: улар йўл-йўриқ кўрсатишни билмайдилар. Мана буни кўринг!

      У муҳрланган конверт ичидан хат чиқарди.

      – Буни ёзган… йўқ, беандишалик қилиш яхши эмас. Аммо эртага бу мактуб, уни ёзган хонимнинг эрига бориб тегади. Бундай бўлишига борйўқ сабаб шуки, хоним бу мактуб учун арзимаган ҳақ тўлашдан бош тортаяпти, ҳолбуки, ўша талаб қилинган ҳақни ярим соат ичида – бриллиантларини қалбакисига айрибошлаб топса бўларди. Афсус, афсус! Айтинг-чи, СКАЧАТЬ