Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 26

Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари

Автор: Артур Конан Дойл

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-255-2

isbn:

СКАЧАТЬ ўтиришим керак, ё бўлмаса шу охирги чорани қўллашим лозим. Очиғи, Уотсон, буни мен билан Милвертон ўртасидаги махсус олишув деса ҳам бўлади. Бу олишувнинг муқаддимасида, ўзингиз кўрдингиз, унинг қўли баланд келди, бас, шундай экан, пок номим ва қадру қийматим мени жангни давом эттиришга даъват этади.

      – Бу иш менга ёқмаяпти, лекин шундай қилишимиз шартга ўхшайди, – дедим. – Қачон жўнаймиз.

      – Бу гал сиз мен билан бормайсиз.

      – Унда сиз ҳам бормайсиз, – деб эътироз билдирдим. – Онт ичиб айтаманки (биласиз, умримда ҳеч қачон сўзимнинг устидан чиқмай қолмаганман), агар бирга бормасам, ҳозироқ кўчага чиқиб кэб ёллайман-да, полиция маҳкамасига бориб сизни чақиб бераман.

      – Сиз менга бу ишда ёрдам бера олмайсиз.

      – Қаёқдан биласиз? Нима бўлиши маълум эмас. У ерда не ҳол юз бермасин, қарорим қатъий. Ўз қадрини ҳис этадиган, номини пок сақлашга уринадиган одам фақат сиз эмассиз.

      Холмс аввалига ранжигандай бўлиб кўринганди, лекин энди, шу гапимдан кейин юзи ёришиб, елкамга қўлини ташлади.

      – Майли, азиз дўстим, сизнингча бўла қолсин. Биз жуда кўп йил ҳамхона бўлиб яшадик, эндиликда шу анъанамиздан юз ўгиришимиз яхши эмас. Агар омадимиз юришмаса, битта камерани баҳам кўрармиз. Очиғини айтсам, Уотсон, мендан ажойиб жиноятчи чиққан бўларди деб ўйлардим ҳамиша. Мана, ниҳоят, бунинг учун зўр имконият туғилди!

      Холмс стол ғаладонидан пишиқ бир чарм ғилоф олиб, уни очди-да, ичига терилган бир неча ялтироқ асбобни кўрсатди.

      – Бу ўғриларнинг сўнгги пайтда кашф этилган энг олий нав асбоблари; бу ерда никелланган жажжи мисранг9, ойна кесиш учун олмос, очқичлар-у, ривож топаётган дунёвий маданият талабига жавоб берувчи энг янги мосламалар бор. Мана яна хуфия чироқ. Ҳаммаси жобажо. Сизда таги юмшоқ ботинка борми?

      – Ҳа, бор. Теннис ўйнашга мосланган таги резинка ботинкам бор.

      – Жуда соз. Ниқоб-чи?

      – Қора шойидан ясаб олишим мумкин.

      – Назаримда, бунақа ишга сизда туғма мойиллик мавжуд. Жуда яхши; ниқобни ясанг. Жўнаш олдидан енгилроқ тамадди қилиб оламиз. Ҳозир соат саккиз ярим. Соат ўн бирда Черчроуга етиб олишимиз керак. У ердан Аплдор Тауэрсга чорак соатда пиёда юриб борса бўлади. Ишни тун ярим бўлмасданоқ бошлаймиз. Милвертон ҳар доим соат ўн яримда ухлагани ётаркан, уйқуси жуда ҳам қаттиқмиш. Агар бизга омад ёр бўлса, чўнтагимизда леди Еванинг мактублари билан тунги соат иккида уйга қайтиб келамиз.

      Биз театрдан қайтаётган одамларга ўхшаш учун эгнимизга фрак кийдик. Оксфорд-стритга чиқиб кэб ёлладик ва шу кэбда Хемстедгача бордик. Сўнг извошчига кира ҳақини тўлаб кун жуда ҳам совуқ бўлгани ва кишининг суяк-суягигача қақшатувчи шиддатли шамол эсаётгани сабабли, пальтоларимизнинг ёқасини кўтариб, энг юқори тугмаларигача қадаб олдик-да, Хис дарёси ёқалаб юриб кетдик.

      – Бу ниҳоятда қалтис иш, – деди Холмс. – Ҳужжатлар Милвертоннинг кабинетида, темир сандиққа СКАЧАТЬ



<p>9</p>

Мисранг – лом.