Название: Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари
Автор: Артур Конан Дойл
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-27-255-2
isbn:
– Уотсон, сиз менга яхшилик истайсиз, – деди Холмс бўғиқ овозда. – Сизнинг жоҳиллигингизни исботлаб беришимни истайсизми? Марҳамат қилиб айтинг-чи, Тапанули вилоятидаги иситма касали ёки формоза қора куйдиргиси ҳақида нима биласиз?
– Мен бу хил касалликларни биринчи марта эшитиб турибман.
– Азизим Уотсон, Шарқда жуда кўп ғалати касалликлар мавжуд. Бу одатдаги касаллардан анча фарқ қилади. – Ҳар бир жумладан сўнг, Холмс тўхтаб суҳбатини давом эттириш учун куч тўпларди. – Мен бу хулосаларни охирги марта ўтказган тиббий-жиноий терговимда чиқардим. Айнан шу иш билан шуғулланаётган пайтда юқтирган бўлишим ҳам мумкин. Менга ёрдам бера олмайсиз, Уотсон.
– Бўлиши мумкин. Аммо жаҳон бўйича тропик касалликлар билимдони доктор Энстри ҳозир Лондонда, мен буни тасодифан эшитдим. Холмс, эътироз билдирманг, мен зудлик билан унинг ҳузурига бораман!
Мен шаҳд билан эшик томон бурилдим.
Мен ҳеч қачон бу даражада ҳайратга тушмаганман! Кўз очиб юмгунча жон бераётган одам шердек сапчиб йўлимни тўсди. Шиддат билан калитнинг буралгани ва эшик қулфланганини эшитдим. Яна бир неча дақиқадан сўнг Холмс ўрнига бориб ётганини ва оғир нафас олиб ҳансираётганини кўрдим.
– Куч ишлатиб мендан калитни ололмайсиз, Уотсон. Қўлга тушдингизми, азизим! Мен сизни озод қилмагунимча шу ерда ўтириб туришингизга тўғри келади. Аммо сиз кўп изтироб чекманг. – У базўр нафас олиб бўлиб-бўлиб гапирарди. – Сиз менга ёрдам бермоқчисиз, бунга мен заррача ҳам шубҳаланмайман. Майли, сиз айтганча бўлсин, фақат менга бир оз вақт беринг, сал ўзимга келай. Сабр қилинг, Уотсон. Ҳозир соат тўрт бўлибди. Соат олтида эса, сизни чиқариб юбораман.
– Холмс, бу ахир нодонлик-ку!
– Кўп эмас, атиги икки соат, Уотсон. Чин сўзим, соат олтида кетасиз. Чидайсизми?
– Бошқа иложим йўқ.
– Худди шундай. Раҳмат, Уотсон, кўрпамни ўзим тўғрилайман. Яқинлашманг, иложи борича мендан нарироқ туринг! Яна бир шартим бор, Уотсон. Сиз доктор Энстрини эмас, мен айтган одамни бошлаб келасиз.
– Розиман.
– Бу хонага кириб келганингиздан бери биринчи маротаба ақлли сўз айтдингиз, Уотсон. Зерикмаслик учун ана у жавондаги китобларни варақлаб чиқишингиз мумкин. Мен бир оз чарчадим. Қизиқ, электр токи тахтадан ўтаётганда нимани ҳис қиларкин?.. Уотсон, соат олтида биз суҳбатимизни давом эттирамиз.
Аммо суҳбатимиз дўстим айтган вақтда эмас, ундан анча вақтлироқ ва мени жуда ҳаяжонга солган Холмснинг эшикка югурганидан ҳам ғалатироқ йўсинда бошланди.
Мен каравотда ҳолсиз ётган Холмсга бир неча дақиқа ҳайратомуз қараб турдим. Унинг кўзи деярли юмуқ эди, гўё у ухлаб ётгандек эди.
Мен СКАЧАТЬ