Япон зобити. Леонид Чигрин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Япон зобити - Леонид Чигрин страница 19

Название: Япон зобити

Автор: Леонид Чигрин

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-224-2

isbn:

СКАЧАТЬ – дея қиз кулиб юборди, нимқоронғи кулбада унинг текис, оппоқ тишлари ярақлаб кетди.

      Ютаро Тода унга жавобан жилмайди.

      – Ҳа-а, ундай бўлса… Отанг ким?

      – Савелий Парфёнов-ку. Сен уни биласан.

      – Ҳа, албатта. Лекин унинг шунақа қизи борлигини билмаган эканман.

      – Мен энг кичкинасиман, шунинг учун отам доим ёнида олиб юради. Унинг ўғли йўқ, учта қизи бор. Опаларим эрга тегиб кетишган, мен эса отамнинг олдидаман, худди ёрдамчисидекман… У ёққа бор, буни олиб кел, дегандек…

      – Жангларда ҳам қатнашасанми?

      – Отам қўймайди. Қўрқиб авайлайди, лекин баъзида отишимга тўғри келади. Айниқса, оқлар бостириб келганида. Мана бу эса шарманда қиляпти, – қиз поручик ушлаб турган маузерга қарата бош ирғади.

      – Қани, кўрайлик-чи.

      Ютаро Тода тезда ва одатдагидек синчковлик билан тўппончани текширди.

      – Қурол яхши, лекин инжиқ. Пружинаси бўшаб қолган, шунинг учун патронни яхши чиқармайди. Нишонга олувчи мослама ҳам қийшайиб қолган, мушка4 нишонга олиш тешиги билан мос келмаяпти. Шунинг учун аниқ урмайди.

      – Тузатса бўладими? – ишбилармонларча сўради қиз.

      Ютаро Тода пружинани янгисига алмаштирди, маузерни тозалаб мойлади, нишонга олгични тўғрилади.

      – Ташқарида полиз атрофида бир отиб кўр, нишонга олишини текшир, кейин келиб айтасан. Балки, яна тўғрилаш керак бўлар.

      – Албатта, шундай қиламан, – ваъда берди қиз, сўнгра ўсмоқчилаб сўради: – Ҳа-я, сен пулга ишлайсанми ёки…

      – Мен асирман-ку, – эслатди унга поручик. – Қорнимни тўқлашади, кўриб турибсан, ётоқ билан таъминлашган. Яна нима талаб қилиш мумкин?

      – Қанақасига асирсан? – бош чайқади қиз. Унинг қалин, енгил жингалак сочлари янада ёйилиб кетди. – Қачондан бери бизда яшайсан, тағин ёрдам бериб турибсан. Сен ўзимизникисан. Айтмоқчи, отинг нима?

      – Ютаро. Партизанлар мени Юра дейишади.

      – Демак, мен ҳам сени шундай чақираман.

      – Сеники-чи?

      – Мени Настёна деб чақиришади. Бўпти, мен кетдим. Лекин яна кираман.

      – Албатта, хурсанд бўламан.

      Шундай қилиб, у этиги билан эшик олдида музлаб ётган қорни ғарч-ғурч қилиб юриб кетди.

      Поручик елкасига Парфёнов совға қилган иссиқ пўстинни ташлади-да, Настёнанинг ортидан чиқди. Сўнг то кулбалар орасида кўринмай кетгунча қизни нигоҳлари билан кузатиб қолди. Кузатаркан, юзидан табассум кетмасди. Айни дамда қалбидаги зулматга ёрқин қуёш нури киргандек ғалати туйғуни ҳис этаётганди.

      Ҳаво совуқ эди, нафас олганда, оғиздан ҳовур чиқар, у эса изғиринни ҳам сезмасди. Ўз хаёллари ва кундалик юмушларига ғарқ бўлган поручик атрофини ўраб турган табиат гўзаллигини пайқамаганди. Энди эса ушбу гўзаллик унга тўла-тўкис намоён бўлди. Бирорта булут кўринмаётган осмон кўм-кўк, бироқ худди аёз билан қоплангандек оқиш тусда эди. Офтоб қизғиш-сариқ шар шаклида қишлоқ узра осилиб турар, оппоқ ва юмшоқ қор учқунлари СКАЧАТЬ



<p>4</p>

Ўқотар қуролдаги нишонга олиш мосламаси, механик мўлжаллагич қисми.