Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов страница 28

Название: Ибройим Юсупов

Автор: Шарап Уснатдинов

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5672-1-4

isbn:

СКАЧАТЬ кечаю кундуз милиция пости қўйилган. Ҳовлисида вовуллагани шаҳарнинг ярмигача эшитиладиган қашқир ити бор. Уйига кирган-чиққаннинг ҳаммасининг ҳисоби олинади. Ибройим неча марта ўша кўчага бориб, баланд деворларга бўйнини чўза-чўза, қизнинг қорасини ҳам кўра олмай, охири тун ярмида уйига қайтган.

      Совнарком бошлиғининг ўринбосари, ёзувчи Амет Шомурадов бу ҳолатдан хабардор бўлгандан кейин Ибройимни уйига тез-тез чақириб, унинг бу ниятини маъқуллар, “Шу қиз сен учун туғилган, иним. У фақат яхши шоиргагина муносиб”, – деб уни рағбатлантирар эди. Хотини, халқ артисти Айимхонга эса: “Сен шу болага янгалик қил, оқсоқолнинг қизини унга олиб беришимиз керак. Бу йигит ҳали қорақалпоқда биринчи шоир бўлади”, деб тайинлаган.

* * *

      Ўша куни Ибройимнинг хаёлида бу боғ фақат иккиси учун яратилгандай, йўлакларда ёниб турган чироқларнинг бош узра таралган шуълалари ҳам сезилмас, одам зотидан асар йўқ, ҳаммаёқ жимжит, гўё табиат иккаласининг висолига халал бермаслик учун бошқаларнинг ҳаракатини тўхтатгандай эди. Ўшанда илк бора нозик бармоқлар кучли бармоқларга қовушди, “чақмоқ чақилиб, олов чиқиб кетди”. Чўғдай бармоқлар орқали ўтган учқунлар, руҳий ҳарорат алангадай лов этиб, юракларни ёндирди.

      Қизнинг ўпкаси ҳавога тўлиб, кўкраги бир силкиниб тушгандай бўлди. Уялиб кетди. “Сезиб қолмадими” дегандай кўз остидан қаради. Шу пайтгача “катта киши”дай кўриб юрган йигити билан ораларидаги фарқ негадир билинмай қолди. Ориқ бўлгани билан Ибройимнинг бармоқлари жуда узун, кафтлари кенг, панжаси катта эди. Қизнинг нозик қўли унинг панжаси ичига ғарқ бўлиб, энди ундан чиқиши амримаҳол бўлиб қолди. Қизнинг ўзи ҳам “шер” панжасидан чиққиси келмаётгандек, қўлини юлқиб, тортиб олмади. Кейин ҳис этгани йигитнинг энтикиб олаётган нафаслари эди. “Ё тавба, одамнинг ичидан ҳам иссиқ гармсел эсар экан-ей”, – деб ўйлади қиз.

      Синфдош болалар ҳазиллашиб, қўлидан тортганда, дарҳол гавдасини орқага ташлаб, ўзини ҳимоя қилган таранг бўғинлари бу йигитнинг қўлида бўшашган эди. Қиз мана бу “катта киши”дек йигитнинг панжаларигина эмас, қучоғи ҳам кенг эканини, узун қўллари елкасини чирмаб олганини сезди. Қиз ҳам йигитга ўхшаб қайси маконда, қайси замонда эканини унутди. Шу пайтга қадар уни кўрганда ҳуркиб, кийикнинг улоғидай тоғ-тошга сакраганлари, ёшлигидан давлат ишларига аралашиб, бўйи-бастин, юриш-туришин эрта тузатган йигитни ёши улуғ одамдай кўриб юрганлари ҳаммаси ҳозир бир дамда унут бўлди. Йигитнинг томоғини қириб чиққан йўғон товуши айнан ҳозир ошиқмай-шошилмай, ҳар гапни мойлаб, учқур сўз, тимсоллар билан айтиши қизга хушомаддай кўрингани билан ёқимли, ишончли эди…

      Йигит ҳам қонига сингган сипойилик билан ўзини анча босиқ кўрсатганини айтмаса, мана бу воқеалар ривожи аввалдан ўйлаб қўйгани ва кутганидан олдинга кетиб, ундан кейин мана бундай “мўъжиза”ни намоён қиламан, деган режалари бузилган эди. Бу кунга етиш осон бўлмади. Ўтган ойлар, йиллар давомида бир илоҳий нур билан учрашиш учун унга олиб борадиган йўл солиб, икки атрофини ўт-ўланлардан тозалаб, учрашган пайтида СКАЧАТЬ