.
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу - страница 23

Название:

Автор:

Издательство:

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ йил бурун пединститутнинг ташвиқотчилар гуруҳи билан Ибройим Қозоқдарёда бўлиб қайтган эди. Аввал кўрмаган ерлари, Шақамандан ўтиб анча юрилар экан. Қозоқдарё дегандан Ҳакимниёз телпакчининг “эрка қиз Алийма”си ёдига тушди. Биринчи муҳаббат, илк айрилиқ. Тенгдош бўлгани билан ўғил боладан аввал бўй етиб кетадиган қиз тақдири. Ўгай отанинг ўжарлигига кўникиб кета олмай, урф-одат тазйиқида қурбон бўлган қиз кўз олдига келган эди.

      Қозоқдарёга борди ҳам, бир-икки кун юргандек бўлди ҳам. “Чимбойдан шу ёқларга келин бўлиб тушган Алийма деган аёл борми?” – деб бир-икки кишидан пинҳона сўраган бўлди. Алийма ҳақида биладиган, сўрайдиган бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди. Афсуски, Нукусга қайтганидан кейин унинг чимбойлик эмас, онасига эргашиб Қозоқдарёдан боргани ёдига тушиб, воҳ, Жамила опанинг отини айтиб сўрашим керак эди, деб ўкинди.

      Қозоқдарёда уруш йиллари халқ оғзаки ижоди намуналарини суриштирди, бирозгина қўшиқлар ёзиб олди. Ўша сафар таассуротлари билан “Қозоқдарё” деган шеър ёзди. Бироқ шеърдаги:

      Белжекини, Мойчи тумшуқ,

      Оққаласи Оқтам қумшақ,

      Ғоз ғанқиллаб, оққу сингсиб,

      Шарқираган Қозоқдарё.

      Белгисидай номус-орнинг,

      Ўрни бор қонли қамалнинг,

      Ботир бобом Эрназарнинг

      Қони томган Қозоқдарё, –

      деган сатрларидан қўрқиб, “халқ душмани”нинг боласи одамларнинг онгини уйғотмоқчи, деб айблашмасин деган ҳадик билан бу шеърни ўқимай, беркитиб қўйди. Ана ўша борганида Ерғалий деган ёши катта одам “Тиловберган шоир билан Умбетали оқиннинг айтишуви” деган шеърни ёздирган эди. Уни тинглаб ўтириб, бу кекса кишининг айтаётгани Мўйноқ райони газетаси муҳаррири, ёзганлари ҳажвга мойил ўзимизнинг Тиловберган оғамизми, бўлмаса яна шундай бошқа киши бормикин, деб кўп иккиланди. Сабаби, бу кишининг таърифлаши бўйича Умбетали оқиндан кўп бўлса, бир мучал кичикдай кўринган. Бироқ шеърнинг биринчи қатори “Тиловберган қароғим, ёш боласан” деб бошланганига қараганда, ўзимизнинг Тиловберган-ку, деган аниқ хулосага келган эди.

      Айтишувни Ерғалий оқсоқол тўлиқ айтиб бера олмади. Асосан, Умбетали оқиннинг Тиловберганга:

      Туркистонга борганда кўражакмиз

      Хўжа Аҳмад Яссавийнинг мақбарасин.

      Шунда қарғиш олибди қараканг деб,

      Душманлари чиқарган масхарасин.

      Шундан кейин озайиб қолган экан,

      Деб сиртиндан айтади, эл-юрт ростин,

      Оқин бўлсанг, шу тарихга жавоб қайтар,

      Чевар сўзинг шамол каби елиб учсин, –

      деган сатрлари ёд бўлиб қолган экан.

      Воқеанинг келиб чиқишига қараганда, XVII асрда қорақалпоқлар Сирдарё бўйларида, Туркистон томонларда яшаган замонда Абулхайрхон уруш очиб, элни қувиш ва уларнинг ерини эгаллаб олиш учун: “Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасининг устига ёпилиб турган ипак ёпинчиқни қорақалпоқлар ўғирлаган”, деган катта баҳона билан уруш очган. (Ёпинчиқнинг ўғирлангани рост эди, бироқ у XX асрнинг ўрталарида Париждаги музейдан чиққан). Икки шоирнинг айтишуви ўша воқеа мавзусида бўлган экан. Унга ёш СКАЧАТЬ