Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов страница 26

Название: Ибройим Юсупов

Автор: Шарап Уснатдинов

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5672-1-4

isbn:

СКАЧАТЬ сўз айтилгандай бўлган эди. Унчалик эътибор бермаган экан. “Ойқулоқ” эшитилиши яхши. Ойда бўлгандан кейин, обрўйи ҳам яхши. Ранг-чи? Ой шуъласи ранг таратади, сўнг уни айириб ташлаб кетади. Ота хўроз қирғовулнинг бўйнидай турли рангда товланиб, ёмғирдан кейин чиқади. Топилди! Атама деган нарсани биров бошлаб берса, танланган нарсасига ўхшаса, бир сўз билан осон талаффуз қилиниб, қулоққа ёқимли эшитилса, тилга сингишиб кетаверади. Мен бошлайман…

      Нега буни эслади? Энди ёдига тушди, унинг ҳам қошлари камон, ёйдек эгилган. Хонасига зўрға сиғиб турган ола, йўқ, ола эмас, хумор кўзларининг устига тўнкарилиб, қалин чизиқ бўлиб турган қошлари қиличдек. Кулимсираб, одамга мулойим қарайдиган тип-тиниқ кўзларига кўзинг тушганда, барча ўй-хаёлларинг осмонга учиб кетади. Ўша қовоқ остида ярқираб турган мўъжизадан лол бўлиб қоласан.

      У жилмайиб, доимо хушвақт юради. Чиройи очиқ, кўнгли беғубор, кўрганнинг кўнглини жўштириб юборадигандек ёқимли, ҳаммага бирдек севимли. Ибройим эса, негадир унинг ҳаммага севимли бўлишини ёқтирмайди. Қиз бола то турмушга чиққунича… дейди-да, “қандай бўлиши керак, хўмрайиб юрсинми?” деб ўзига савол беради, кўнглида бир қизғанчиқлик пайдо бўлаётганини сезади. “Бундай одамлар бошқаларнинг кўнглини қайтариб ташлай олмайди. Биров сўзласа, диққат қилиб, очиқ чеҳра билан жавоб қайтаради. Айрим йигитлар ундан умидвор бўлиб, сир олгиси келади. Яхши одам ўзига маъқул бўлмаган одамга ҳам сипойи жавоб қайтаради. Буни етарлича тушуниб етмаганлар қизнинг яхши муомаласини суиистеъмол қиладигандек туюлаверади Ибройимга…

      Унақа деса, ўзининг илк бора сўзлашган куни аҳволи мутлақо бошқача бўлган эди. Институтни битирувчи курсининг тўрт ойлик амалиёти. Ибройимни тўққизинчи синфнинг тил-адабиёт муаллимига бириктиришди. Синфхонага кириб боргандан сўнг кўзининг олдидан “чақмоқ чиқиб кетди”. У бирдан лол бўлиб, қаерда турганини унутди-да, устоз муаллимнинг “ўтиринглар” деганидан кейин ўзига келди. Бу бир мўъжиза эди. Ундан таралиб турган нур оқ тумандай, бошқаларни юпқа парда билан қоплаб, фақат ўзи ярқираб тургандек эди. У ҳушидан айрилди-да, дарҳол ўзини тутиб олишга ҳаракат қилди. Кўнгил нималарни хоҳламайди, қўл етмайдиган жойдаги асл гавҳарга ҳавас қилганидан не наф. Шундай ўй унинг сезимларига дарҳол сув сепди, ўзига келтирди. Шундай бўлса ҳам, синфхонадан чиқиб бораётганида худди қамчисини қолдириб кетган меҳмондай бир тикилиб қаради, сирини билдириб кетгиси келди.

      Кейин бир неча маротаба кўзлар кўзга тушди. Дастлаб кўнглида ҳеч нарса йўқ боладай кўринган қиз кўзларини олиб қочадиган одат чиқарди. Бу Ибройимни умидлантира бошлади. Энди унинг йўли қиз ўқийдиган Пушкин номидаги мактабнинг ёнидан ўтадиган бўлди. Унинг дарс жадвалини ёдлаб олди. Ҳозир уларда жисмоний тарбия дарси эканини билгандан кейин, мактабнинг айланиб орқасига ўтди. Ўғил болалар тўп ўйнашаётган, қизлар эса бир чеккада тўпланишиб туришган экан. У яқинлашган пайтда уларнинг бирови:

      – Қизлар, узун ичак келаяпти, – дегани эшитилди.

      Қизларнинг ҳаммаси Ибройимга қараб СКАЧАТЬ