Название: Ибройим Юсупов
Автор: Шарап Уснатдинов
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-5672-1-4
isbn:
– Бизлар Марат иккаламиз диссертацияни машинкадан кейин текшириб бердик. Соат ўн иккида ҳимоя бошланиши керак эди, кўп одамлар йиғилган бўлса ҳам, негадир Нажим оға безовта бўлаверди, – деган эди Сирожиддин.
– Мухтор Омархонович келиши керак, сизлар Марат иккингиз ташқаридаги эшикда кутиб туринг, келганидан олиб кирасиз…
Ташқарида қор бўралаб ёғмоқда. Биз аввал у киши билан учрашмаганмиз, фақат суратини кўрганмиз. Москва давлат университетининг профессори эканини биламиз. Чамаси ярим соатлар ўтгандан кейин келди. Дарров мажлисга олиб кирдик. Президиумда Нажим оғанинг дўсти, олим Иззат Султон, атоқли олимлар Зелинский, Шериф, Авдеевлар ўтиришибди. Бертельс Мухтор Авезовни кўрганидан ўрнидан туриб қарши олди. Ёнига ўтирғизгандан кейин, қулоғига нималарнидир шивирлаб тушунтирган бўлди. Ҳимояда сўзга чиққанларнинг баъзилари диссертациянинг мавзусини маъқул кўрмаган. Адабиётнинг барча даврлари олинган, тарих кўп аралашиб кетган, деб эътироз билдиришган. Протокол ёзиб ўтирган Айсулув Валитова бизларга қарата: “Аҳвол унчалик яхши эмас”, дегандек қаради. Қўрққанимиздан жон-понимиз чиқиб кетди. Сўзга Авезов чиқди.
– Ўрта Осиёда яшайдиган туркий халқлар маданияти ва тарихида қорақалпоқларнинг ўз ўрни бор. Бу халқнинг адабиёти, фольклори ўзига хос бир олам. Уларнинг адабиёти у ёқда турсин, ҳатто гражданлик тарихи ҳам ҳали ёзилган йўқ… Тарихи ёзилмаган халқнинг адабиётини ўрганиш учун тадқиқотчининг тарихчи бўлмасликка ҳаққи йўқ… Тарих фольклор билан, фольклор эса тарих билан чамбарчас боғлиқ… Уларни ташқаридан келиб биров тадқиқ этиб бермас. Нажим Давқораевнинг юрак ютиб олган бу илмий иши ҳали қанчадан-қанча тадқиқотчилар учун мавзу бўлишига шубҳа йўқ.
Бу гапларни ўз халқини, ўз элини чин юракдан, жон тани билан севган, ўз ватани тарихи бўлсин, бугунги муваффақиятлари бўлсин, барини кўнглидаги фахру ғурур билан ардоқлаган, эл-юрт деганда, ватанпарварлик туйғулари дарҳол уйғониб кетадиган ёшлар теран тушуниши керак. Шундай синовлардан ўтиб келаётганига кўнгиллари ўсиб юрганда теваракдаги республикалар орасида филология фанларининг дастлабки доктори бўлажак устознинг ушбу илмий иши ўз туғилган элида кутилмаганда шундай кутиб олинганини ёш юраклар кўтара олмай қолди.
“…Пединститутнинг қорақалпоқ тили ва адабиёти факультетининг биринчи курсини битириш арафасида, сўнгги ойлар эди. Деканимиз Султонмурод Бекмуродов келиб, бугун 17-хонада Нажим Давқораевнинг докторлик диссертацияси ҳимояси бўлишини, хоҳлаганлар қатнашиши м СКАЧАТЬ