Название: Ибройим Юсупов
Автор: Шарап Уснатдинов
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-5672-1-4
isbn:
– Урушдан болалари жароҳатланиб келган оналарнинг барини аҳволи шундай, – деди Айимхон. – Энди нима ҳам қилардик, кўникишдан бошқа чора йўқ. Омонлик бўлса, неварангиз тойчоқдек чопқиллаб кетар, ҳали мактабга ҳам борар. Ана ўшанда: “Она, менинг отимни нега Қуштарбой қўйдингиз?” деб хафа бўлиб ҳам юрар.
– Ҳов, шу от сенга бунча эриш туюлаяпти, намунча унга ёпишиб олдинг, келин-ов?
– Чечажон-эй, бу замон дегани ўзгариб кетди-ку, одамлар болаларига русча от қўйиб, ҳалиги “оға, опа”нинг ўрнига “папа, мама” дегизишаяпти, ахир. Ўзингиз кечаю кундуз дуо қилиб юрган Нажим оғанинг бир боласини оти Роллан, Рейпназар деган врач қайнимиз фарзандининг отини Дамир қўйган бўлса, Жўлмирза шоирнинг ўғлининг оти Мир.
– Вой-во-ей, шўрим қурсин-а, ўша йигитларнинг барини хотини ўрусми?
– Ўруси ҳам, ўрус эмаси ҳам бор. Ҳов, анави Тиловберган деган шоир қариндошимизнинг аёли қорақалпоқ. Асил Биби Фотиманинг қизи. Лекин уларнинг ҳам тўнғич боласини оти Байрон экан.
– Чимбойдаги овулимизда, отини айтолмайман, қайнимиз бор. Урушда душманнинг қўлига асир тушди деб, Сибирь деган томонларга жўнатиб, қамаб юборган экан. Ўша ёқдан бола-чақали бўлиб келди. Унинг ҳам боласини оти бир турли, Анатолий дейдими-ей, ўрусчага ўхшайди-я, вой шўримей. – Элти бир оз жим турди-да, – айбга буюрма, келин, ўзингнинг ўғил боланг нечта? – деди.
– Бир-иккита қиздан кейин бир ўғил туғиб олдим, чеча, папаси отини Бердимурод деб қўйган эди, бирзумда қисқариб Бердақ бўлиб кетди.
– Вой, кун бўйи жиғимга тегиб, ноз қилиб ўтирган эдинг, ўзингники ҳам қорақалпоқча бўлибди-ку.
Иккиси ҳам бироз кулишиб олишди.
– Бизнинг уйдаги инингиз, нима десам экан, динига маҳкам. Гап аёлларда, – дейди у. Амалдор бўламан десанг, тил билиш керак. Юқори томоннинг қизларига уйланганларнинг кўпчилиги тезда лавозимга кўтарилиб, хотинлари бирзумда топишиб олишди-да, куёвларини божа қилиб, борди-келдини тезлаштириб юборди. Биров кўтарилса бўлди, дарров қўлтиғига киради. Ўзлари бош қўшган ерда ўрусча сўзлашади. Ҳозирги замон шуни талаб қилиб турибди. Шоир, ёзувчиларнинг йўли бошқа. Улар ўзлари яхши кўрган ёзувчиларнинг отини қўйгиси келади…
Меҳмон озгина оёғини узатган бўлди-да, иккинчи ёнбошига алмашиб ўтирди. У тезроқ асосий гапга ўтиб, келганидан мақсад-муддаосининг учини чиқармоқчи эди. Бироқ мана бу кекса аёлнинг феълидаги сабр-тоқат, туя ҳомила кўтаргандек ҳаракатлари унинг хаёлларини бошқа ёққа олиб қочаверди.
Айимхон ҳадеганда гапнинг индаллосига ўтавермаганидан сўнг, “Бизнинг келин боласига андармон бўлиб, овқатни кечиктирди-ку”, деган баҳона билан ташқарига чиқиб кетган Хонбиби элти айланиб келгунича Айимхоннинг хаёлидан кўп нарсалар ўтди. Элти хонага қайтиб кирган пайтда овқатни сузишдан СКАЧАТЬ