Название: Амир Алишер
Автор: Шуҳрат Сирожиддинов
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-3836-3-8
isbn:
Алишер Абу Саъид Мирзо даврида Хуросонда нисбатан осойишталик ўрнатилгач, Ҳиротга қайтади. Буни “Ҳабиб ус-сияр” асари муаллифи “Султон Абу Саъид замонида Ҳирот дор ус-салтанатига қайтиб, бир муддат ул иқболошиёнлик остона хизматида бўлди”, деб тасдиқлайди.
Навоий Машҳадда юрганда шоир сифатида анча танилган бўлиб, овозаси тўрт томонга тарқалган эди. Ҳирот адабий муҳити уни илиқ қаршилайди. Ёш бўлишига қарамай, даврнинг улуғ туркигўй, (турки тилли) шоирлари назарига тушади. Хондамир ёзади:
“Ҳазрат (Навоий) ёшлари эндигина тўлиб, йигитлик даври бошланган пайтларда бир куни Лутфийнинг ёнига борди. Мавлоно Лутфий:
– Бирор ғазал ўқиб бериш орқали ўз тафаккурингиз маҳсулларининг янги намуналаридан мени баҳраманд этинг, – деб илтимос қилди.
Ул Ҳазрат матласи қуйидагича бўлган бир ғазални ўқиб берди.
Шеър:
Оразин ёпқоч кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғоч қуёш.
Жаноб Мавлавий бу ғазални эшитиб, ҳайрат денгизига чўмди ва шундай деди:
– Воллоҳ, агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг байтдан иборат бўлган туркий ва форсий байтимни биргина ушбу ғазалга алмаштирган ва буни катта муваффақият деб ҳисоблаган бўлардим57.
Саййид Ҳасан Ардашер Алишернинг илк устозларидан бири эди. Навоийнинг ёзишича, у билан ҳижрий 860 (мил.1456) йил танишган. Бу пайтда Алишер 15-16 ёшда бўлиб шеърлари Хуросонда анча машҳур бўлган эди58. Алишер Саййид Ҳасан Ардашерга ўз шеърларини ўқиб берар ва фақр тариқи, (йўқсиллик йўли) ҳақидаги илк сабоқларини ундан олган эди.
Алишер Ҳиротга қайтгач, кўпинча, устози Саййид Ҳасан Ардашер ҳузурида бўларди. Навоий “Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер” асарида шундай хотирлайди: “Доимо замонанинг машҳур улуғлари ва олимлар билан суҳбат қурарди. Чиғатой улусининг юқори мартабали беклари, ёшлари ва мартабалари улуғ ёки тенг бўлишига қарамай, уни ўзларидан юқори тутиб, таъзим қилар эдилар. Султон Ҳусайн тахтни олганда унинг ҳамсуҳбатига айланди”.59
Алишер тенгқур шоирлар билан, хусусан, султон хизматида бўлган Шайхимбек Суҳайлий билан дўстлашади60. Абу Саъид Мирзо тарихини ёзаётган Мавлоно Абусамад Бадахший билан яқин муносабатлар ўрнатади. Ёш курашчи паҳлавон Муҳаммад унинг яқин сирдошига айланади. Алишер ижод билан муттасил шуғулланиш асносида даврнинг етук олимларидан дарс олишга ҳам иштиёқи баланд эди. Замонанинг улуғи, “Ваҳдат ул-вужуд” таълимотининг зукко билимдони бўлган Шайх Садриддин Ривосий қўлида Ибн ал-Арабийнинг “Фусус ал-ҳикам” асарини ўрганади61. Унинг яна бир орзуси Абдураҳмон Жомийга яқинлашиш эди. Жомий Султон Абу Саъид замонида Хуросон нақшбандия тариқатининг азим пири комили бўлиб, халқ орасида СКАЧАТЬ
56
Мажолис, 320.
57
Макорим, 45.
58
Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер, 8.
59
Ўша асар, 11.
60
Мажолис, 318, 339.
61
Мажолис, 311.