Название: Амир Алишер
Автор: Шуҳрат Сирожиддинов
Издательство: Adabiyot
isbn: 978-9943-3836-3-8
isbn:
Навоийнинг ўзи ота-боболари темурийлар салтанатида “Улуғ маротибға сазовор ва бийик маносибға комгор бўлғон эрдилар” деган экан, биринчи навбатда унинг ўзига ишонмоқ керак. Мирзо Ҳайдарникига ўхшаш хулоса кейинги асрларда яратилган айрим манбаларда ҳам учрайди. Жумладан, “Баҳр ул-асрор фи маноқиб ал-ахйор” (XVII аср, Балх), “Том ут-таворих” (1598 йил, Бухоро), Фаҳмийнинг “Тазкират уш-шуаро” (XIX аср, Самарқанд), Садр Зиё тазкирасида (XX аср, Бухоро) ҳам қисқа тарзда “Амир Алишернинг аждодлари уйғур бахшиларидан” деган қайд мавжуд15. Эътибор берилса, ушбу бир хил маълумот фақат Ўрта Осиёда яратилган манбаларда учрамоқда. Шуниси қизиқки, “Тарихи Рашидий” асарини чуқур ўрганган тарихчи Т.Султонов ҳам унинг нусхалари Ўрта Осиё ва Шарқий Туркистондан ташқарида, хусусан, Яқин Шарқда тарқалмаганлигини алоҳида таъкидлаган. Амир Алишернинг “бахши”лардан эканлиги ҳақидаги кейинги даврларда учраган маълумотлар Мирзо Ҳайдар асаридан олинган дейиш мумкин.
Хондамирнинг тарихга оид “Ҳабиб ус-сияр” асарида (1524 йил тугатилган) биринчи марта Навоий отасининг исми зикр этилади. Унда қайд этилишича, шаҳзода Мирзо Султон Иброҳим б. Алауддавла б. Бойсунғур б. Шоҳрух Мирзо Самарқанд ҳукмдори Абу Саъид Мирзо ҳузурига элчилар юборилганда уларга ҳамроҳлик қилиш Амир Алишернинг отаси Ғиёсиддин Кичкинага топширилган16. Мирзо Ҳайдар Дўғлот ҳам “Тарихи Рашидий” асарида унинг отаси номини Амир Кичкина тарзида келтиради17.
Навоий вафотидан кейин 1521–1522 йилда ёзилган Фахрий Ҳиротийнинг “Латоифнома”сида шундай келтирилади: “Мирнинг таржимаи ҳолидан хабардор мўйсафид тарихчилар ва тўғри сўзли дунё кўрганлар ўз асарларида шундай келтирадиларким, Мирга амирлик мансаби меросийдур. Унинг отаси Амир Кичкина султон Абу Саъиднинг хизматида эди (гап Абу Саъид Мирзо Хуросон тахтини эгаллаган 1457 йилдан кейинги давр ҳақида кетмоқда – Ш.С.). Гарчи муҳру мансаби СКАЧАТЬ
14
Памятники…192.
15
Баҳр ул-асрор,160а; Тазкираи Фаҳмий, 36а.; Садр Зиё, Баёз. 20а; “Том ут-таворих”даги маълумот А.Ҳайитметовнинг мақоласидан олинди. Қаранг: Ҳайитметов 1974 (2),184.
16
Ҳабиб ус-сияр, 570а.
17
Тарихи Рашидий,121б .