СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 17

Название: СИЁСАТШУНОСЛИК

Автор: Муқимжон Қирғизбоев

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-052-7

isbn:

СКАЧАТЬ ташкил этиш эканлигини турли ақоидлар билан исботлашга уринади: «Аллоҳ одамлардан бир кишига қудратини кўрсатиб, давлат ва иқбол беради. Ҳақ таолодан билим ва ақл топиб, шу билим билан қўл остидагилардан ҳар бирини ўзига тенг билади, ҳар бирига мартабасига мос қадр қилиб, мансаб беради, хизматкорларини халқ ўртасидан ажратиб олади, ҳар бирига бир мартаба ва манзала беради, дин ва дунё заруратию муҳимоти билан уларни таъминлайди, раиятни муҳофазат қилади, токи унинг адли соясида халойиқ роҳат ила яшаб кун кўрсин. Агарда хизматкор ва ё маҳрамлардан бирортаси нолойиқ иш тутсаю, яхшиликдан тушуниб олса, ишга қайта қўйиш керак, агарда ҳушёр бўлмаса-ю (йўлидан қайтмаса), вафо қилмаса, уни бошқа бир лойиқ кишига алмаштириш лозим. Раиятдан бирортаси неъмат ҳақини, омонлик ва тинчлик қадрини билмаса, хиёнат этишни андиша қилса, номардлик кўрсатса, ҳаддидан ошиб кетса, гуноҳга тенг ҳисоблаб, гуноҳига яраша жазо бериб, азл этиб, улардан воз кечиш керак»34 .

      Низомулмулк жамият барқарорлиги учун адолатли сиёсий бошқарув заруриятини, бунинг учун подшоҳларнинг маслаҳат ва кенгашлар асосида сиёсат олиб бориши масаласига муҳим аҳамият берди: «Барча ишларни маслаҳат билан амалга ошириш кишининг мустаҳкам иродасидан, оқиллиги ва дунёқарашидан далолат беради. Ҳар бир киши маълум бир нарса ҳақида кўпроқ ё камроқ билади. Бир кишининг назарий билими бўлади-ю, аммо тажрибада уни қўлламаган, бошқа кишининг эса тажрибаси илми ва билимига ўтган бўлади… Шундан келиб чиқиб: «ҳар бир ишнинг тадбирини донолару қариялар ва дунё кўрган кишилар билан ҳал қилиш керак», деб айтганлар. Ва яна бир киши фаҳм-фаросати жиҳатидан ўткир, тадбиркор, бошқа бири эса калтафаҳм бўлиши мумкин. Донолар айтганларки, «Бир кишининг тадбири бир кишичалик кучга эга, ўн кишининг қилган тадбири ўнта мард кучига тенгдир ва қанча кўп бўлса, шунча яхшидир». Бир кишининг кучи икки кишининг кучидан кам, ўн киши иложини топган иш ҳам уч киши тадбиридан кучли бўлар»35 .

      Низомулмулкнинг жамият сиёсий тизими фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ давлат бошқаруви тўғрисидаги фикрларидан шундай хулосалар чиқариш мумкин: сиёсат ва давлат бошқарувидаги, шунингдек, инсон ҳаётидаги барча икир-чикирларни билиш ва улардаги ўзаро муносабатларни англаш фақат амалдор ёки ҳукмдоргагина тегишли эмас. Улар барча инсонийлик зотига (яъни, бутун жамият аъзоларига) тааллуқлидир. Шунинг учун ҳам тажрибали, оқил, фозил кишилар билан кенгашлар ва маслаҳатлар асосида сиёсий ва бошқарув қарорлари қабул қилиш воситасидагина бутун бир жамият барқарорлигини таъминлаш ва адолатни ўрнатиш, фаровон ҳаёт қуриш мумкин»36 .

      Соҳибқирон Амир Темурнинг (1336–1405 йй.) “Темур тузуклари”да сиёсат, сиёсий тизим ва сиёсий бошқарувга доир қарашлар янада ривожлантирилди. “Тузуклар” давлат бошқаруви ва сиёсий муносабатлар меъёрлари, сиёсий институтларни ўзаро мувофиқлаштириш масалаларини такомиллаштиришга доир принциплар ва қоидалар мажмуасидан иборатдир. Амир Темур унда салтанатнинг СКАЧАТЬ