Название: СИЁСАТШУНОСЛИК
Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-27-052-7
isbn:
Платон давлатнинг адолатли жамиятнинг яшаши учун таҳдид туғдирадиган муаммолари ечимини топишга ҳам муҳим аҳамият берди. У давлат мансабдорлари юрагидан иккита худбинлик илдизларини юлиб ташлашни таклиф этган эди: мулкка бўлган муҳаббат, оилага муҳаббат. Шунинг учун ҳам у давлатни ота-она ва оиладан-да юқори туришини тарғиб қилган эди17 . Давлат ҳокимияти фаолиятини кенг халқ оммаси томонидан назорат қилиш учун имкон бўлмаган ўша замонларда бу каби муносабат ҳаётий зарурият эди.
Фуқаролик жамияти тўғрисидаги илк тасаввурларни шакллантиришда Аристотель (эр. ил. 384–322 йй.) асарлари муҳим ўрин тутади. У ўзининг «Сиёсат», «Афина политияси», «Этика», «Риторика» каби асарларида жамиятни янада такомиллаштириш ғояларини илгари сурди. Сиёсат ва ҳуқуқ соҳалари учун Аристотелнинг тенглик ва адолатни бараварлаштириш принципларини ривожлантиришга доир тадқиқотлари ҳозирга қадар ўз аҳамиятини йўқотмай келаётир. Мутафаккирнинг фикрича, сиёсий адолат ўзини ўзи қондириш мақсадларидаги ягона бирликка мансуб бўлган эркин ва ўзаро тенг одамлар ўртасидагина яшаши мумкин. Шу тариқа сиёсий адолат ҳокимиятни юритишнинг сиёсий шакли принципи сифатида (жанобнинг қул, отанинг фарзандлари устидан юритадиган ҳокимиятидан фарқли ўлароқ) намоён бўлади.
Аристотель таълимотига биноан, давлат ҳаётий эҳтиёжларни қондириш учун табиий йўл билан пайдо бўлади, аммо унинг яшашидан мақсади – инсонларга фаровонлик келтириш. Давлат (оила ва қишлоқ кабиларга таққослаганда) ўзаро муносабатларнинг олий шакли бўлиб, у туфайли бошқа барча инсоний муносабатлар шакллари ўз мақсадларига ва ўз ниҳоясига эришади. Мутафаккирнинг фикрича, «давлат ўз табиатига биноан, индивиднинг ўтмишдоши» бўлиб, оила ва индивид табиати олдида туради: «бир бутунлик қисмларнинг издоши бўлиши заруратдир»18 .
Аристотель фикрича, давлат мураккаб тушунчадир. У ўз шаклига биноан маълум бир ташкилот тасаввурини бериб, фуқароларнинг маълум бир қисмини бирлаштиради. Бу ерда сўз давлатнинг бошланғич унсурлари бўлган индивид, оила кабилар тўғрисида эмас, балки фуқаролар тўғрисида кетмоқда. Давлат шаклини аниқлаш кимни фуқаро деб ҳисоблашга боғлиқдир. Бошқача айтганда «фуқаро» тушунчасига боғлиқ. Аристотелнинг қарашича, агар кимда ким мазкур давлатнинг қонунчилик мажлиси ёки суд ҳокимиятида иштирок этса, ўша фуқародир. Давлат фуқаролар йиғиндисини ўз эҳтиёжларини етарли даражада қондириш қобилиятига эга бўлиб яшашидир.
Мутафаккир энг тўғри давлат шакли сифатида политияни кўрсатади. Бу билан у умуман давлат тузумини белгилаш СКАЧАТЬ