СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 20

Название: СИЁСАТШУНОСЛИК

Автор: Муқимжон Қирғизбоев

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-052-7

isbn:

СКАЧАТЬ Юнон файласуфлари ва христиан теологлари айрим амалларни («воситаларни») уларнинг керакли мақсадларга олиб бориши ёки бормаслигидан қатьи назар номақбул деб қарашган эди. Ўғирлик ва қотиллик бунга мисол бўлади. Макиавелли мақсад ва воситаларнинг бир-бирига кескин қарама-қарши қўйилиши асосида натижа воситаларни оқлайди, деган фикрга келган эди44 .

      Макиавелли кучли давлат ҳокимиятининг аҳамиятини тушунади. Лекин аввало уни соф сиёсий ўйин кўпроқ қизиқтиради. Шунингдек, у ҳокимиятни амалга оширишнинг иқтисодий шарт-шароитларини нисбатан яхши англамайди. Макиавелли фикрича, инсон табиати ўзгармасдир; бинобарин, бундан олдинги даврлардаги сиёсий воқеа ва ҳодисаларни ўрганиш ёрдамида ҳам ҳозирги сиёсий вазиятни бошқариш тўғрисида хулосалар чиқариш мумкин. Албатта, Макиавелли қарашлари муайян маънода сиёсатнинг «моҳияти»ни тушунишга эмас, балки қандай қилиб бўлсада ҳокимиятни қўлга киритиш «технологияларига» мувофиқ келади. Лекин Макиавеллининг қарашлари ўзига хос бўлган бошқача муҳитда шаклланган эди. Қолаверса, Макиавелли ўзининг «Ҳукмдор» асарини сиёсий тутқинлик шароитида ёзган бўлиб, бу пайтда унинг ягона мақсади яна сиёсатга қайтиш эди. Албатта, бунинг учун Рим папасига ёқадиган асар ёзиши лозим эди. Лекин унинг бахтига қарши папа унинг «Ҳукмдор» асарини варақлаб ҳам кўрмайди. Бу асар деярли 70 йилдан ортиқроқ даврдан кейингина оммага танилади. Аслида, Макиавеллининг энг юксак орзуси – қадимги Рим республикасига айнан тўғри келадиган давлат тузумини қарор топтиришдан иборат эди.

      Никколо Макиавеллининг ижтимоий-сиёсий қарашларининг муҳим томони шундаки, у ўз замонаси учун ўта дадил, ғоят мардонавор фикрни – давлат ишларини черков ишлари билан аралаштириб, қўшиб олиб боришга қарши кураш зарурлиги, черковни давлатдан ажратиш зарурлиги тўғрисидаги ғояни дадиллик билан илгари сурган эди.

      Европада жамият сиёсий тизими ва сиёсий муносабатларга доир ғоялар ХVII аср ўрталарида Томас Гоббснинг (1588–1679 йй.) «Табиий ва сиёсий қонунлар унсурлари», «Фуқаро ҳақида», шунингдек «Левиафан ёки Материя, черков ва фуқаролик давлати шакли ва ҳокимияти» номли асарларида ўз ифодасини топди. Т.Гоббс даставвал инсондаги табиийликни унинг ижтимоий сифатларига қарама-қарши қўяди. Бу пайтдаги қарашларда бошқарилиб бўлмайдиган, носиёсий, шу сабабли ҳам ижтимоийлашмаган, яъни жамият ва давлат қонунларига ёки ҳокимият, шунингдек сиёсатга бўйсунувчи ижтимоий борлиқдан айрим кенгликлар ҳам борлиги жой олган эди45 .

      Т.Гоббс давлатнинг моҳиятини инсон табиатига узвий равишдаги боғлиқлик асосида таҳлил этади. У инсонларнинг табиатан худбин, шуҳратпараст, ҳасадгўй ва қўрқоқ бўлишини таъкидлаш баробарида инсонни фақат ҳасадгўйлар ва душманлари қуршовида яшашини алоҳида далил сифатида илгари суради. Шунинг учун ҳам Гоббс инсониятнинг табиий ҳолатини «ҳамма ҳаммага қарши уруш эълон қилган даври», деб атайди. Шу билан бирга, ўлимдан қўрқиш ва ўзини ўзи ҳимоялаш инстинкти инсоннинг СКАЧАТЬ