Название: СИЁСАТШУНОСЛИК
Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-27-052-7
isbn:
Фома Аквинскийнинг (1225–1274 йй.) сиёсий қарашлари ўрта асрлар диний анъаналардаги сиёсий қарашларнинг энг ривожланган даври сифатида эътироф этилади. Ф.Аквинский ҳаётлиги давридаёқ Рим католик черковининг “доктори” фахрий унвонини олишга муяссар бўлган. Унинг ижтимоий-сиёсий ва диний қарашлари XIX асрга келиб Рим папаси Лев XIII томонидан “католицизмнинг ягона ва ҳақиқий фалсафаси”, деб эълон қилинди. Ф. Аквинский ҳокимиятни талқин этишнинг илоҳий назариясини кашф этиб, у давлат ҳокимиятининг уч унсурларини бир-биридан фарқини очиб беради: моҳият, шакл (эга бўлиш ва тузилиш) ва фойдаланиш. Ҳокимият ўз моҳиятига кўра илоҳийликнинг ўрнатилишидир. Шунинг учун у инсонларга яхшиликлар ва эзгуликларни олиб келиши лозим. У фақат ҳокимиятнинг аниқ шакли, ҳокимиятга эга бўлиш усуллари, тузилиши ва ундан фойдаланиш жараёнида худонинг ғояларига зид ва адолатсиз бўлиши мумкин, деб ҳисоблаган.
Ф.Аквинский ўз асарларида Аристотель қарашларини католик черков ақидаларига мослаштиришга ҳаракат қилди. Унинг давлат тўғрисидаги тасаввурлари – давлатнинг христианлик доктринаси – Аристотелнинг “Сиёсат” асари асосида ривожланди. Ф.Аквинский Аристотелдан инсон ўз табиатига кўра “махлуқотга мансуб ва сиёсий”дир, деган фикрни қабул қилади. Унинг фикрича, “одамларга азалдан давлатга бирлашиш ва давлат бўлиб яшаш интилишлари инъом қилинган, зеро, индивид ёлғиз ўзи эҳтиёжларини қондира олмайди. Ана шу табиий сабабга кўра сиёсий бирлик (давлат) пайдо бўлади. Давлатчиликни яратиш худони дунёни яратиш жараёнининг бир қисмидир. Яратиш даврида дастлаб буюмлар қандай бўлса, шундай яратилади, кейинчалик уларга дунё тартиботини ички бўлиниши чегарасидаги функциялар тақсимланади. Монархнинг фаолияти худонинг фаоллашувига ўхшаб кетади. Худо дунёга раҳбарлик қилишдан олдин унга қадди-қомат ва ташкиллашишни инъом этади. Монарх ҳам шу каби дастлаб давлатни тузади ва уюштиради, шундан кейин уни бошқаришга киришади. Давлатчиликнинг мақсади – “умумий фаровонлик”, муносиб ва оқилона ҳаётни шарт-шароитлар билан таъминлашдир. Ҳокимиятнинг моҳияти – инсоний иерархия тепасида турган шахс иродасини ҳукмронлик қилиш ва аҳоли қуйи қатламларини ҳаракатга келтириш учун бўйсуниш муносабатларини тартибга солишдир. Бу тартибот худо томонидан киритилган”29 .
Таҳлиллардан СКАЧАТЬ