СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 14

Название: СИЁСАТШУНОСЛИК

Автор: Муқимжон Қирғизбоев

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-052-7

isbn:

СКАЧАТЬ ифодалаши лозим, «зеро, тартибот – бу қонундир»22 . Аристотелнинг кўрсатишича, сиёсий бошқарув – одамларнинг эмас, балки бу қонунларнинг бошқарувидир. «Шундай килиб, агарда кимда-ким қонун ҳокимият юритсин, деб талаб қилса, гўёки бу фақат тафаккур ва илоҳиёт бошқаришини талаб қилган бўлади. Агар кимда-ким инсон ҳокимият юритсин деб талаб қилса, бунга у ўз талаби билан ҳайвоний унсурни олиб киришга уринган бўлади. Чунки ҳис-туйғуларга берилиш ҳайвонийликдан бошқа нарса эмас, шунингдек, ҳукмдорларни (агар улар энг яхши одамлардан бўлса ҳам) ғазаб тўғри йўлдан оздиради; аксинча, қонун – вазмин идрокдир»23 . Мутафаккирнинг фикрича, инсонни ҳукмронлиги (идрок ва қонун ўрнига) ҳокимиятни суиистеъмол қилишга, тиранликка олиб келади.

      Шу билан бирга, «фуқаролик жамияти» тушунчасининг илдизлари асосан Аристотель изланишларига бориб тақалади. Бу жамиятни Аристотель «politike koinonia», яъни, «сиёсий бирлик/ҳамжамият», деб атаган эди. Бу тушунчанинг лотин тилидаги ифодаси «societas civilis» (фуқаролик жамияти) қабилида қабул қилинди. Бу тушунча полисни аниқлаш учун хизмат қилиб, унинг замирида zoon politikon – «сиёсий мавжудот» сифатидаги инсон «тело»си, яъни мақсади (юнонча) маъноси тушунилган. «Politike koinonia» – бу Аристотель даврида «фуқаролик жамияти» тушунчаси – «сиёсий жамият»нинг муқобили (синоними) сифатида ишлатилган. Зеро, қадим юнон ўлкасида оила, эътиқод, маърифат, маданият, санъат, умуман ҳаётнинг барча-барча қирралари сиёсатлаштирилган эди. Бунинг устига, алоҳида олинган шахс ўзини жамиятдан айрим ҳолда ҳис қила олмас эди24 .

      Қадимги Римнинг машҳур мутафаккири Цицерон (эр.ил.106–43 йй.) қадимги юнон сиёсий фикрлари таъсирида ўзининг давлат ва жамият ривожланишига доир таълимотини яратди. Цицерон фикрича, давлат (respublica) халқнинг (res populi) бойлигидир. Шунингдек, у «халқ» тушунчаси тўғрисида қуйидаги фикрларни билдиради: «халқ қандайдир тарзда биргаликда тўпланган ҳар қандай одамларнинг бирлашмаси эмас, балки ҳуқуқ ва манфаатлар умумийлиги масалаларида ўзаро бир-бирлари билан келишишга боғлиқ бўлган кўпчилик одамларнинг қўшилмасидир»25 . Мутафаккир барқарор ва адолатли жамият қуришни орзу қилар экан, унинг марказини идеал фуқаро ташкил этишини чуқур англаб етади.

      Идеал фуқаро бурчлари сифатида Цицерен ҳақиқатни, адолатни англаган, руҳияти улуғвор ва одоб-ахлоқ доирасида бўлган, ўз интилишларини фақат эзгуликларга қаратган инсонни тушунади. Фуқаро нафақат бошқаларга зарар келтирмаслиги, бошқалар мулкига кўз олайтирмаслиги лозим, балки, ундан ташқари, адолатсизликка учраган инсонларга кўмаклашиши, умумий фаровонлик йўлида меҳнат қилиши зарур. Фуқаролар фаоллигини доимо қўллаб-қувватлаб келган Цицеронга биноан «фуқаролар эркинлигини ҳимоя қилишда хусусий шахслар бўлмайди»26 . Шунингдек, мутафаккир фуқароларнинг яна бир муҳим бурчи – уларнинг давлат олдидаги, жумладан, аскар сифатида Ватанни ҳимоя қилиш мажбуриятларини бажариш муҳимлигини илгари суради.

      Қадимги Хитой, юнон ва Рим мутафаккирлари Конфуций, Сократ, СКАЧАТЬ