НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 31

Название: НАМОЗШОМ ХАЁЛИ

Автор: Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ узуқ-юлуқ эшитилаётган бўғиқ овозларга бир зум қулоқ солди. Сўнг, қорнини сийпалаган куйи, деразага яқинлашди. Йўғон панжарадан ушлаб, пастга қаради.

      … панжарани қўпорсаму, пастга шўнғисам, тик каллам билан бориб урил-сам!.. Ахмоқ, нодон, қўрқоқ… Бунақа ит қавмида жувонмарг бўлгандан кўра, қўлингдан келса, ана, олдин анави имонсизлар билан ҳисоблашиб қўй, – деб ўй-лади Мўмин Хол.. Қўрқасан-а?.. Ҳа-да, ўзи одамзот, ақли кирар-кирмас, атрофни қуршаган бедодликларни кўравериб, бичилган молдай бўлиб қоларкан.

      Эшик очилди.

      Mўмин Хол ўгирилиб, калта енгли, оқ кўйлак кийган, қора ёқабоғич таққан, тепа сочи сийрак, юзлари рангпар, ўттиз ёшлардаги бир йигитни кўрди.

      – Киринг! – деди Йигит.

      Ёпирай, йигитни кўрган заҳотиёқ Мўмин Холнинг юраги ола-тасир ура бошлаган эди. Ичкари кирди-ю, қаёққа юрарини билолмай, тўхтаб қолди. Шунинг баробарида, қулоқлари шанғиллаб, кўз олдини тумансифат бир парда қоплаётгандай бўлди. Назарида, қатор, юмшоқ ўриндиқлар қўйилган маҳобатли мажлисхона одамлар билан лиқ тўла-ю, ҳамма жим эди. Аммо, сал кейинроқ кўрдики, юқоридаги баланд курсиларда уч, пастда олти-етти киши ўтирибди.

      Котиб йигит пастак ёғоч панжара билан ўралган бир супачага чиқариб, – худди кинолардагидек, – ҳақиқатни ва фақат ҳақиқатни гапиришга қасам ичиргач, ёлғон кўрсатма берса ёки кўрсатма беришни хоҳламаса, муқаррар жазога тортилажагини уқтирди.

      Айни ана ўша лаҳзада Мўмин Холнинг нигоҳи Карим Раҳимга тушди-ю, беихтиёр кўзлари каттариб, кўкси шилиниб кетгандай ачишди.

      … бечора, бечорагина! – деб ўйлади Мўмин Хол, беихтиёр кўкси бир қал-қиб. – Касалванд боладай бўпқопти-я! Боши… боши катта экан. Кўзлари… ғамгин, негадир, адоватлиАлбатта-да!.. Тилхатдан хабар топган шекилли. Қани, нима деркин, деб кутяпти.

      Карим Раҳимнинг бошида оҳори дўппи, эгнида янги костюм, оппоқ кўйлак, қорамтир ёқабоғич. Ранги заҳилтоб. Қошлари чимирилган… Ортида бир мир-шаб найзадай тек қотган.

      Ногоҳ, заифона чийиллаган бир овоз эшитилди:

      – Гувоҳ Холов! Айтинг-чи, порахўрликда айбланаётган гражданин Карим Раҳимовга пора берганмисиз?

      Чиройли бир жувон ҳамда полвон келбатли йигит ўртасида ўтирган қора кийимли, семиз, юзлари дўмбоқ, ранги болари мумидай сарғиштоб, кўзлари совуқроқ чақнаётган олтмиш ёшлардаги кишига тик қараб, Мўмин Хол:

      – Ҳурматли суд раиси! – деди.

      Шартта гапни кесиб, Раис:

      – Мен сиз учун гражданин суд раисиман, – деди – Марҳамат, сўроққа қисқа ва аниқ жавоб беринг!..

      … тўғри айтаёпти, – деб ўйлади Мўмин Хол: – Турқи бунақа одамнинг икки дунёда ҳам… Гумоно-ов!

      – Пора берганмисиз? Пора берган бўлсангиз, қачон, қанча ва қаерда берган-сиз?

      – Пора бермаганман, – деди Мўмин Хол, ўктамроқ, дадил овозда. – Тергов-чилар мени СКАЧАТЬ