– Энди тушунгандирсан, – деди Сидоров ўқрайиб. – Ўттиз минг!..
Балоян ўрнидан турди, соатига қаради, сўнг:
– Раҳимовни турмада чиритвормоқчимиз, – деди. – Лекин, сен унинг қуту-либ қолишига ёрдам бермоқчи бўляпсан. Шунинг учун биз сени ўйиндан чиқа-рамиз. Ўйиндан чиқишинг учун бизга ўттиз минг беришинг керак! Сенга икки ярим соат муҳлат.
– Олтигача келтириб бермасанг, роппа-роса еттида Отбозорга элтиб тиқа-миз, – деди Сидоров. – Бизда тилхатинг бор: Р а ҳ и м о в г а ў т т и з м и н г п о-р а б е р г а н с а н.
Мўмин Хол уларнинг бунчалар жоҳил ва юҳолигини кутмаган, бинобарин, тамомила гангиб қолган эди, мунграйиб, аллатовур бегона овозда:
– Менда пул йўқ, – деди.
– Вар, сеники пул коп! – деди Балоян. – Бугун кассиринг ўн бирда банкдан бир халта пул олган. Тўғрими?
– Ишчиларнинг пули…
Бизга барини эмас, ўттиз мингини келтириб берасан.
Сидоров рўпарасида тўхтаб:
– Агар олтигача келтириб бермасанг, эрта соат ўнда хотининг билан қизинг-ни Отбозорда биғиллаб йиғлаётганини қўшни камерада эшитиб ётасан, – деди-да, пихиллаб кулди. – Кейин… Уёғини ўзинг билиб олавер!
Мўмин Хол қўлларини мушт қилиб тугмоқчи бўлди. Лекин, уддалаёлмади. Сездики, мижғилаб ташлангандек, вужудида эзғин бир лоҳаслик кезаяпти.
… имонсизлар! Олчоқлар!.. Заррачаям қўрқишмайди-я! Буларнинг хўжаси ким? Ҳомийси ким?.. Ўттиз минг – салкам ўн йиллик даромадим. Қаёқдан оламан?
Балоян тағин соатига бир қараб:
– Олтигача келтирмасанг, роппа-роса соат олтида конторангни БХСС босади, – деди.
– Босаверсин, – деди Мўмин Хол.
– Аҳ-ҳа, шунақами ҳали?! – деди Балоян, сўнг Сидоровга кўз қисиб, давом этди: – Ҳар йили ўн минглаб терини кўн заводларига, тонналаб жунларни фабрикаларга жўнатаётган конторангда албатта жиноят бар. Бар!.. Ҳар бир теридан ўртача уч сўмдан уриб қолсанг, бир йилда ўттиз минг ўмарасан. Фақат терининг ўзидан!.. Нима, билмайди деб ўйлайсанми бизни?!
– Мен бир тийин ҳам урган эмасман, – деди Мўмин Хол. – Мен ҳамиша ҳалол ишлаганман. Ўмарганлар бўлса, ўзлари жавоб бераверишсин.
– Йўқ, аввало сен жавоб берасан, Холов. Сен!.. – Балоян унинг кифтига қоқди. – Бор, оғайничалиш, кассиринг ҳамда бухгалтерингга яхшилаб тушун-тир. Яна уч йил… тўрт йил ўзимиз хоҳлагандай ишлашимиз учун имкон бери-шармиш, деб айтгин. Мен шунга сўз бераман
Мўмин Хол хазин хўрсинди. Турди. Ҳардамхаёллик билан эшик томонга юрди.
… ўттиз минг-а! Молинг кетди – жонинг кетди. Тамом, адо бўлдинг, Мўмин Хол! Хонумонинг куйди, Мўмин Хол!..
– Тохта, Холов! – деди Балоян. – Огоҳлантириб қўяй: бирор шумликни ўй-лама!.. Опкелганингдан кейин, икки қаторгина хат ёзасан. Тахминан мана бундай…
Бирдан Сидоров унинг гапини бўлиб:
– Айтма! – деди. – Кейин… кейин айтасан, қария.
СКАЧАТЬ