… чиндан ҳам… Тиқиб қўйишади шекилли. Мана, темир қафас, юракни тирнаётган, йўқ… бурдалаётган йиғи товуши. Буям бир жазо усули-да! Ифлос-ларнинг ўйлаб топганини… Чидаш… чидаш керак. Ҳали бундан ҳам оғирроқ-лари, бундан ҳам баттарроқлари… Лекин, нима учун ахир? Бировга нимадир берган ёки олган бўлсам ҳам гўрга эди-я!.. Агар у одам олган бўлса, бировлардан олгандир, мендан… Йўқ, ҳатто, таъма ҳам қилган эмас ахир. Уф-ф, йиғи то-вуши эзворди-ку!.. Қоронғилик… Ингроқ йиғи товуши… Уф-ф-ф!
Қоронғилик ингроқ тишлари билан ҳам миясини, ҳам кўксини ғажиёт-гандек, лекин айни кезда юраги беадад куйишмоқда эди. Хўрлиги келди. Нимадир бўғзига қадалди. Қошлари орасидан олдинма-кейин икки томчи тер чап кўзига томди. Бўғзига ниманингдир қадалганигами, нафаси сиқилди. Ал-лақачон кўйлаги тердан жиққа ҳўл бўлган эди.
… оғриқ… Қизиқ, шу тобда кўпроқ азоб бераётгани миямми ё юрагимми – қайси бири? Ёки?..
Қаери аёвсиз оғриётганлигини аниқ билолмади. Лекин, ўлгиси келаётгани чин эди.
Бир маҳал, машина секинлаша бошлади.
… хайрият-э! И-и, нега суюнаяпман ўзи? Ҳадемай қийноқ… Нима, яна?.. Уф-ф-ф, чидаёлармиканман-а ?
Ниҳоят, машина тўхтади.
Тарақлаб эшик очилди.
Бирдан кўзлари қарақди. Энгашиб, темир қафас рўпарасидаги майдончага чиқди. Киприклари пирпиради. Аччиқ терданми, кўзлари жиққа ёш эди, ҳов-лида – тарвақайлаган тут соясида – давра олиб турган бир тўп миршаб кўзлари-га хаёлий соялар каби хира кўринди.
Пешин.
Жазирама.
Қуёш тобора қиздирмоқда.
Сочлари орасидан, пешонасидан сизиб кўзларига, юзларига, бўйнига сирға-лаётган терларни артмоқчи бўлди. Лекин, айни ўша тобда шартта ёшроқ мир-шаб билагидан ғижимладию, кескин силтаб пастга туширди. Қўлига кишан ур-ди. Елкасига нуқиб:
– Ўтинг, Холов! – деди, дағалроқ овозда. – Серрайманг.
Янаям хўрлиги келиб, Мўмин Хол:
– Қотил ё хоин эмасман-ку! – деди. – Нима учун кишан солдингиз қў-лимга?
– Бизга шундай буюрилган. Гапирилмасин!
… овози бунчаям таниш – ким бўлдийкан?.. Буюрилган, дейди-я, энағар! Буюрилса, ўйламай-нетмай, отасининг ҳам кўкрагига қўрғошин жойлашдан қайтмаса керак. Ўйлашга ҳақи йўқ.. Ўйлаш ҳуқуқидан маҳрумлигини тан олгани учун маош берилади бу жоҳилга. Буюрилса бас, кўзларини лўқ қилиб… Раҳ-матли отам ҳақ эканла: қ ў р қ о қ л и к ҳамда м а ъ р и ф а т с и з л и к – бандасининг шўри, жамиятнинг бадбахтлигидир.
Ана, кўзтаниш миршаб йигит индамай, деразалари қалин панжарали бино томонга шахдам бошлаб боряпти.
Зинадан кўтарилиб, даҳлизга кирдилар.
Салқин.
Нимқоронғи.
Чап томондаги чарм қопламали эшикни очиб, миршаб йигит елкасидан итарди:
– Анграйманг!..
Ичкари СКАЧАТЬ