Гарчи оралиқ бирор қирқ қадамларча бўлса-да, узун даҳлиз нимёруғ эса-да, ҳар иккалови ҳам бир-бирини аниқ кўрди: Бакир мудир – ҳамон оғзию бур-нидан тутун бурқситаётган Султонбойни, Султонбой – феъли айниган Бакир мудирни!..
* * *
Бир куни, чошгоҳ маҳали котиба эшикни очиб, бошини ичкарига суқди-да, бираваракай ҳаммага салом берди, Султонбойга эса қошини қоқиб:
– Пўлат Ҳакимович чақироптилар, – деди. Котибанинг қошлари қайрилма, кўзлари жон олғувчи жоду эди. – Бегом!..
Султонбой даҳлизга чиқиб, эшикни ёпганидан сўнг, котиба, – бели бир тутам, ўзи Мапасаннинг дўндиқчасидай жувон! – чаросдай жоду кўзларини ўй-натиб, бош бармоғи билан бўйнини тилди: ўлдинг!..
Котибанинг: ўлдинг! – деганича бор экан – Султонбой хонага кирар-кирмас, Пўлат Ҳакимович, худойи саломига ҳам алик олмай, бирдан қош-қавоғини уйиб:
– Бизни тинч қўясизми, йўқми?! – деди. – Нима, сиз шунақа ҳанггимисиз?
Гап нимадалигини билолмай, Султонбой қотди-қолди.
– Бу нима деган гап? – деди Пўлат Ҳакимович, бирров телефонларга хавотирли кўз югуртирёётиб. Стол чеккасида оқ, қизил, қора, кўк телефонлар қатор терилиб турарди. – Кечадан бери бир шаллақи телефон қилавериб, қо-нимни ичаяпти-ку!..
– Ким? – деди Султонбой, беихтиёр устма-уст савол бериб. – Ким экан у? Манда нима иши бор экан?
– У м о ч а х а р н и н г кимлигини сиз айтасиз бизга! – деди Пўлат Ҳакимович, янаям қаҳрчан чимирилиб. – Бўйида олти ойлик боласи бор экан. Сиздан!!. Вақтида тоғ-тоғ ваъдаларни бериб, энди қочиб юрган эмишсиз.
– Э, домла!.. – деди Султонбой, кулмоқчи бўлиб. – Ҳали ишга кирганимга олти ой бўлгани йўқ-ку, Пўлат ака… Қизиқ.
– Нимаси қизиқ?!. Балки, ишқий саргузаштларийизни ишга кирмасингиздан аввал бошлаворгандирсиз, – деди Пўлат Ҳакимович, хиёл ҳовридан тушиб. – Агар у… у сизни танимаса, ишхонангиз раҳбарининг телефон номерини қаёқдан билади?
Кифтларини учириб, Султонбой:
– Агар ман у н и алдаб қочиб юрган бўлсам, сўдга берсин, – деди. – Ғирт туҳмат бу, Пўлат ака. Ишонинг?!.
Айни ўша пайтда қора телефон бирдан олам-жаҳонни бузгудай кескин жи-ринглади.
Шартта Пўлат Ҳакимович Султонбойга: жиминг! – дегандай қўлини пахса қилгач, бир зум телефонга чимирилиб турди.
Тағин телефон чўзиб… чўзиб жиринглади.
Пўлат Ҳакимович дастакни хотиржам қулоғига тутиб:
– Да! – деди. – Да, гапиринг, кимсиз?!. Ҳа, ўзимман… ўзим. Ҳовлиқманг… ҳовлиқманг-э!.. Эй, манга қара, ким бўлсанг ҳам, кучала еган жойингда кучан. Тушундингми?!. – Пўлат Ҳакимович чапаничасига сўкиниб, дастакни тарақ-латиб жойига қўйди-да, телефонни токдан узди. – Бораверинг, – деди Султон-бойга. – Иккалови-мизниям судга берармиш. Хотинбоз ишчийизни қаматмагу-нимча қўймайман, деёпти. Кўрамиз. Лекин, айтиб қўяй: униб-ўсаман десайиз, қадамингизни билиб босинг!..
– Пўлат ака…
– Боринг, – деди Пўлат Ҳакимович, қўл сермаб. – Бор…ринг!..
СКАЧАТЬ