* * *
Эшик очилиб, хонага пўрим кйинган, ўртадан кўра баландроқ бўйли, қирқ ёшлардаги бир киши кирди. Шляпасини қўлига олиб, бир-бир йигитлар билан кўришгач, юз-кўзларида янаям хушҳоллик жилоланиб, илдам Бакир мудир то-монга юрди.
Аллақачон Бакир мудир оғзи қулоқ-чака илжайиб:
– Марҳабо… марҳабо! – деганча, у кишининг истиқболига пешвоз чиққан эди, шодон қўллашиб сўрашаркан, бурчакдаги оромкурсига ишора қилди. – Қа-ни, марҳамат, ўтирсинлар, – деб, ўзи иккинчи оромкурсига ўтираётганида, бошқачароқ томоқ қирди.
Мудирнинг бундай томоқ қиришининг маъноси аён эди, лекин йигитлардан ҳеч бири парво қилмади.
– Пахта қалай, пахта? – деди Бакир мудир, меҳмоннинг жавобини кутмай, қаттиқроқ йўталволиб. – Йиғим-терим авжигами?..
Бакир мудир одатдагидан бошқачароқ, заруратсиз йўталганидан сўнг, иккала йигит бир-бирига зимдан бир қараб қўйди-ю, лекин ё униси, ё буниси қимир этмади.
Султонбойнинг эса, негадир юраги аллатовур бетоқат гурсиллаб ура бошлаган, шунгами, тобора юзлари қизариб, икки чаккаси тобора лўқилламоқда эди.
Ахийри, Бакир мудир:
– Султон! – деди. – Бир чойнак чой минг тангга турмас.
Султонбой қиё боқмай, беихтиёр бир хўрсиниб, ишини қилаверди.
Лоақал шундан сўнг, икки йигитдан бириси турса бўларди, лекин, табиатан одамзод – ёвуз! – томошага ўч; йигитларнинг томоша кўргиси келмоқда эди шекилли.
Меҳмон эса, жуда шошилаётганлигини, зарур бир иш юзасидан Пўлат Ҳаки-мович билан учрашганлигини айтиб:
– Бакир ака, сиз билан бирров бундай дийдорлашай, деб кирувдим, – деди. – Чой керак эмас. Қўйинг, йигитларнинг диққати бўлинмасин.
Бу гап баттар Бакир мудирнинг қитиқ патига тегдими:
– Ўв-в, мулла йигит! – деди, Султонбойга беписанд қош учираркан, столи ус-тидаги чойнакка ишора қилиб. – Ҳм, турмайсизми?
Султонбой мийиғида аллатовур кулимсиб, қаламни қаттиқ тишлади. Қалам қирс этиб синди.
– Ўв-в, муллавачча!
Султонбой кескин юзланди: уф-ф-ф!..
Бир муддат ҳамма жим қотиб, нафсини ичга ютган эди.
Бакир мудирнинг пўписанамо совуқ гап оҳангги нақ жимликни тилкала-ворди:
– Кимга айтаяпман?!
Ниҳоят, ҳал қилувчи жангга чоғлангандек, Султонбой аста ўрнидан туриб:
– Инсофсиз! – деди, паст, дағал оҳангда. Ва, катта, оппоқ жадвал устига қа-ламни отиб юборди. – Ишга келган кунимдан бери югуртирасан; қилмаганим – кетингни артиб қўйиш қолди, демоқчи бўлди, сансираб. Лекин бундай демади. – Билиб қўйинг! – деди, тишларини ғижирлатиб. – Сиздай фаросатсиз чала-саводларни ўқитишим мумкин, лекин чойхоначилик қилолмайман. Билди-йизми?
Султонбойнинг СКАЧАТЬ