– Йўқ, – деди Раҳимов, бир бурда нон билан овқат юқини сийираётиб. – Энди бордию қайтармоқчи бўлсалар ҳам, қайтмайман. Йўқ, дейман, Пошша… Ҳовва-а, ишонаверинг!
Эрининг ажабтовур иқроридан таажжубланиб:
– Ҳанг?! – деди хотини. – Начун – жонийизда қасдийиз борми, ҳар куни тонг-саҳардан қаро хуфтонгача ишлаб?
– Болалар яхши-да, Пошша, – деди Раҳимов. – Баригинаси одамнинг жони-дай!.. Шу кунларда мани, ўзимизникилардан ташқари, дағи етмиш етти ўғил-қизим бор. Яхши-да!
Эрининг иқрори нашъа қилиб, ниҳоят, хотини кўнглида қаноатбахш бир енгилликни туйган кўйи, мийиғида жилмайди: дим сара.
… албатта-да, ман ишимни энди топдим-ку! – деб ўйлади Раҳимов, тарс… тарс ёрилган анорнинг кўзни қамаштиргудай қирмизи доналарини бир-бир пўс-тидан айираётиб. – Болалар… болағиналар… Ё насиб!..
* * *
Атроф-теварак кета-кетгунча пахтазор – қарийб уфққа туташ.
Боягина поёнсиз пахтазор қизариб-бўзариб ботаётган қуёшга қўшиб, булут-лари қонталаш уфқнинг ўзини ҳам ютиб юборган, энди лаҳза сайин қоронғилик қуюқлашмоқда эди.
Ниҳоят, Раҳимов етмиш етти омонат дафтарчани стол чеккасига қатор тергач, қилаётган ишидан боладай қувониб, ўрнидан турди. Қўлида қалпоғи темир, бинафша рангда ёзадиган ручкаси бор эди, ҳар бири қизил қаламда белгилаб чиқилган рўйхатнинг устига қўйди.
Болалар ўтган йилларда ҳам пахтага чиққанлар, ҳамишагидай терган пахта-лари учун пул олганлар ва йиғим-теримдан қайтганларидан сўнг, албатта, ўша кунлардаёқ заруратсиз майда-чуйдаларга харжлаб юборганлар.
… бола-да! – деб ўйлади Раҳимов. – Қўзичоқни – бўрига, пулни – болага ишо-ниб бўларканми?..
Болаларнинг пахта териб топаётган пулларини омонат дафтарчага ўтказиш фикри қандай хаёлига кела қолди – Раҳимовнинг ўзи ҳам билмайди. Лекин, ўйлаб қараса, чиндан ҳам яхши бўлди: эрта бир кун етимхонани тарк этаёт-ганларида би-рин-бирин омонат дафтарчалари қўлларига тутқазилади.
… ина кейин, бахтиқаттилар бундоқ очиб кўрсаларки, бинойидай сармоя! Суюна-суюна, бир кори хайрларига ишлатадилар-да!.. – Дарвоқе, ҳеч кимнинг таъзийиғисиз бошланғич синф ўқувчиларини ёрдамга олиб чиққанларининг асл сабабларидан бири ҳам шу. – Ҳозирдан у г и н а л а р ҳам пулнинг ҳидини билиб қўйишлари герак. Келажакда улар учун пул – ҳам ота, ҳам она. Улар буни кейин англайдилар – кейин!…
Раҳимов шуни ўйлаган кўйи, бамайлихотир ҳовуз бўйидаги баланд симёғочга яқинлашди, ёққичга қўлини чўзаётиб, бирров ёнверига кўз югуртиргач, чирқ эт-казиб буради: бирдан бир неча симчироқларнинг ёрқин нуридан ҳаммаёқ оп-ойдин бўлди. Ва, ўша заҳоти дарахтларнинг тепа шохларида кимўзарга чуғур-лашаётган бари қушларнинг овози ўчди.
Кундалик вазифасини бажариб, даладан эртароқ қайтган болаларнинг бирла-ри ошпазларга, бирлари тарбиячи-мураббийларга кўмаклашиб, дастурхонни ту-заяптилар.
Қандай СКАЧАТЬ