НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 11

Название: НАМОЗШОМ ХАЁЛИ

Автор: Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ бир қаҳр… беадат бир ғазаб ифодаларини илғаб:

      – Гапми? – деди. Ва, тақдирга тан берган каби, ниҳоят, хиёл асаблари юмшаб, бошини чайқади. – Гапим йўқ.

      – Яхши… Дим яхши!.. – деб, Расулов шартта Раҳимовнинг қўлини маҳкам сиқди; Раҳимовнинг қўли, ҳатто, кифтлари ҳам шалвирагудай бемажол, карахт эди, бармоқлари бир ғижимланганидан беихтиёр ҳушёр тортдию, қаддини ғоз тутиб, кўксини керди. – Боринг, дадил иш бошланг!.. Зохир сизни кутаётир.

      Раҳимов варраги қўлидан учиб кетган боладай шумшайиб хонадан чиқди.

      … уф-ф-ф! Уф-ф-фф!– деб аччиқ хўрсинди; гуё уйқудаю, бари тушда кеча-ётган каби юзларини қаттиқ-қаттиқ ишқалади, бошини чайқади, хаёлида эса куйдирги бир савол чарх урмоқда эди. – Энди нишатаман-а?

      * * *

      Ҳамон Раҳимовнинг кўнгли ғаш эди, Зоҳир Каримни, Олимовани Болалар уйининг дарвозасига яқинлашар-яқинлашмас кузатиб қўя қолди: қўлучи!.. Лоа-қал, йўл бўйида шай турган машинага ўтиришларини ҳам кутмади – арзимайди ғалласи, куйдирди шогирдонаси. Хомуш ортига бурилди.

      Нима қилсин – кучи етгани шу-да!..

      … ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан. – Ушбу ҳикмат эрта-лабдан бери минг бора хаёлидан кечгандир. Лекин, хоҳласин-хоҳламасин, Пио-нерлар уйидан айро тушганини ўйласа, – ё пирай! – беихтиёр алами қўзиб, тиш-лари ғижирлайверади. – На илож?!.

      Ниҳоят, Раҳимов ишчи-хизматчиларнинг ҳужжатлари билан бир-бир таниш-гач, биринчи куннинг ўзидаёқ бош ошпаз Шавкат Тўра деганларини ҳамда Хў-жалик мудирини ишдан бўшатишга аҳд этди: Шавкат Тўра деганлари, – Худо омадини берсин, – аёлванд экан – ўн бир фарзанди бор эмиш; хотини – уй бека-си.

      … албатта-да, шунча болани туғиш, ҳам бирор жойда ишлаш… Э, бечо-ранинг ўлмаган жони-е! – деб ўйлади Раҳимов, кафтини пешонасига босиб. – Эрнинг маоши, ина, эру хотиннинг қорнини тўйғазмоққа ё етар, ё етмас. Бир товуққа ҳам дон керак, ҳам сув…

      Раҳимов табиатан жуда кўнгилчан, болажон эди, боши қотди: қарори тўғ-рими ўзи – гуноҳи кабирга ботмайдими?.. Ўша аснода бир ривоят ёдига тушди: мачитда бир чипор мушук яшар экан. Ёвош, ақлли… Ҳеч ўғрилик қилмас экан, ҳатто, оч қолса ҳам!.. Кунларнинг бирида, муллаваччалар қарасаларки, бир бўлак лаҳм гўштлари жойида йўқ эмиш. Гўшт яна ва яна гумдон бўлганидан сўнг, муллаваччалар пойлаб, чипорни қўлга тушириптилар. Улар қий-чув-лашиб, ахийри жониворни узоқ бир маҳаллага адаштирмоқчи бўлганларида, мадрасанинг мударриси хабар топиб: “Сабр, бўталарим, сабр!.. – дебди, оппоқ соқолини силаб. – Гуноҳи кабирга ботмайлик. Аввал аниқланглар-чи, агар болалаган бўлса, биз кўмаклашиб туришимиз керак. Ана ўшанда жонивор ўғ-рилик қилмайди.”

      … Детдом – мадраса эмас, ман – мударрис… – деб ўйлади Раҳимов, қарори тўғрилигига ўзини ишонтириб. – Ман энди етмиш етти етимакнинг ота-симан. Бирин-бирин ҳаромхўрларнинг думини тугишим герак, токи!..

      Бош ошпаз – Шавкат Тўра, қорни хийла қаппайган, юзлари қип-қизил, калта кузалган мўйлави ўзига ярашган, қирқ ёшлардаги йигит экан, ишдан бўшатил-ганлигини эшитиб, аввал бир зум анграйиб СКАЧАТЬ