* * *
Тўлин ой шуъласидан хона ичи ёп-ёруғ. Боққа қараган дераза ланг очиқ эди. Рўпарадаги олманинг акси оҳиста деворда сирғалади – гоҳ у ёққа, гоҳо бу ёққа.
Раҳимов ҳали ухлагани йўқ, яқин орада ухлашиям гумон: тоғасининг қўнғи-роқ қилишини кутиб ётибди; хаёли номаълум – олис ёқларда, кўзлари эса де-ворда беқарор сирғалаётган сояларга қадалган; лекин сояларнинг сирли-сеҳрли, ажабтовур ўйинини кўриб-кўрмаётгандек.
Бир маҳал, телефон жиринглади.
Раҳимов шошиб қаддини тиклади-да, шартта дастакни олиб:
– Алў? – деди. Ва, ўша асно, юраги гуп-гуп ураётганлигини сезиб, дарров кафтини кўксига босди. – Дойи?..
Қўшни уйнинг эшиги секин ғижирлаб очилди:
Раҳимов бошини буриб, тўнғичини кўрди: қизи узун тункўйлаги устидан бо-шига катта рўмол ташлаб олибди.
– Раҳмат, дойи, раҳмат!.. Сизниям овора этдим-да, алаштирмийсиз, дойи. Ду-шундим… Ҳовва… Яхши ухлаб туринг, дойи!..
Раҳимов дастакни жойига қўяр-қўймас, қизи паст овозда:
– Хушхабарми, ака? – деди.
Раҳимов хушҳол жилмайиб:
– Ҳовва-а! – деди.
– Хайрият-э! – деди қизи, эшикни ёпишга чоғланиб. – Яхши ухлаб туринг, ака.
– Апанг ухлаб қолдими?
– Йўқ… Биласиз-ку, ака.
Раҳимов бошини қуйи солди.
… бахтимиза Ў з и н г тану жонини соғ қилғийсан, Тангрим?..
Қизи яна бир карра хушҳоллик билан хайрли тун тилагач, аста эшикни ёпди.
Хиёлдан сўнг, Раҳимов энди хотиржам ухламоқни ният қилиб, тўшагига чў-зилди.
Бироқ, хоразмликнинг: ҳўккининг устига тугун, деганидек, Раҳимов, орага тоғасини қўшгани учун, ташвиш устига ташвиш орттириб олганлигини ҳали билмас эди.
* * *
Тун алламаҳалгача ухлаёлмаганлиги боис, Раҳимов эрталаб ҳар қачонгидан кечроқ, лекин хийла бардам кайфиятда уйғонди. Бугундан бошлаб Матқодирни ҳам пахта ҳашарига жўнатмоқни ҳамда ҳашарчилардан бир хабар олмоқни ди-лига тугккан кўйи, илиқ сувда роҳатланиб ювиниб, соқолини кўпиклаётганида, аллақачон мактабга шайланвоган кенжа ўғли Биринчининг ёрдамчиси қўнғироқ қилганини айтди.
Бирдан Раҳимов ўз-ўзига гапираётгандай тутақиб:
– Яна начун чақираётир эмиш У? – деди.
Ўғли кифтларини қисиб, катталардек:
– Ман нердан билий, ака, – деди. – Тез етиб борармишсиз. Шу!..
Раҳимов шошилинч соқолини қиртишлаб, наридан-бери артинди. Кийинди. Одатдагидай хотиржам ёнбошлаб нонушта қилмоққа вақти танг эди.
Шартта хотини хонтахтанинг қаршисига курсичани қўйди:
– Ўтиринг, – деб, шаманда паловнинг гўштини тезгина бир бурда нонга ўраб узатди. Сўнг, катта пиёлада новвотчой бераётиб, сўради: – Тавба, саккиз бўмий иша галса!.. Ухлийдими ўзи У одам?
Кеча, катта чошгоҳ маҳали Биринчининг оқ чойшаб сирилган диванда мудра-ётганлигини кўриб қолгани Раҳимовнинг ёдига тушди::
– Кабинетида СКАЧАТЬ