Барибир, қадрдони – ўзининг парвардаси – Пионерлар уйидан мосуво бўлаёт-гани учун, ҳамон кўкси куйишаётганигами, хаёллари алғов-далғов эди, нима-сини унутиб қолдирганлигини эслаёлмади.
Назарида, шаҳар бир кунда ҳувиллаб қолганидан дилдираётгандай эди. Ё унга шундай туюляптимикан-а?
Тағин хаёли ўз ғуссаларига оғаркан, кўнглига бир мадат истаб, тоғасини эс-лади: тоғаси – узоқ йиллар вилоят ижроқўм раисининг биринчи муовинлигида ишлаган.
… дойима айтаман, – деган фикр дилидан кечди-ю, лекин ўша заҳоти тоғаси-нинг нафақадалиги шаштини сусайтирди. Ва, шунинг баробарида, Биринчининг важоҳат билан ўшқириб, кескин қўл сермагани кўзўнггида бор бўйича намоён бўлди. – Бунингдин одам пенсиядаги бировнинг айтганини қилмасо-ов!..
Шаҳар кинотеатрининг орқасидаги тор, заранг кўчадан чиқиб, Пионерлар уйи томон бурилаётганида, эндигина дарвоза ёнидан жилаётган, орқа ойнасига оппоқ ипак матодан парда тортилган Расуловнинг қаймоқранг “Волгаси”ни таниди. Ва, баттар юрагига ғашлик ўрлади.
… ў-ў, ў з и келган бўлса!..
Ўша аснода фақат шапкасини эмас, валасапедини ҳам унутиб қолдиргани ёдига тушди: ҳовуз бўйидаги қарамонга суяб қўйган эди, қолаверибди.
Бошини қашиди. Майли, қайтага яхши бўпти: ҳалироқ борганида, биратўласи шапкасиниям кийиб қайтади.
… маники ҳалол, – деб ўйлади Раҳимов. – Ҳалол. Яхши-да!..
Дарвоза ёнида бетоқат турган уч кишини кўрди: бириси – райкомнинг хо-дими Зоҳир Карим. Иккинчиси – бўйи баландроқ, чучмалгина бир йигит, ёши ўттизларда. Оти?.. Йўқ, отини эслаёлмади; йўмаса ГорОНОнинг йиғинларида кўп кўришган: ҳамиша нохос бир и ш н и бажариб қўйгандек, жилжайибгина кўришади. Учинчиси – Олимова.
… демак, Пионерлар уйининг директорлигини чучмалвойга беришаркан-да!.. Тавба, топган одамлари шу бўлса, Пионерлар уйининг аҳволи не гечади?..
Қўрққан олдин мушт кўтарар, деганларидай Олимова:
– Ўртоқ Раҳимов, қайсарлигиз қолмади-қолмади-да! – деб, доду вовайло билан қарши олди. – Сиз учун бизам роса таъзиримизни едик…
Раҳимов шавқсизгина алфоз Зоҳир Карим ҳамда Чучмалвой билан бир-бир қўллашиб кўришгач, Олимованинг юзларига, кўзларига бир зум, бир нафас чимирилиб тикилди: унинг жигари хастароқми, мойупоям ёноқлари атрофидаги доғларни ёполмаган, қошу киприклари эса беармон сурмага қонган эди.
– Зийнат, қизим тенгги шогирдимсан, – деди Раҳимов, босиқ оҳангда. – Ман санга на ёмонлик қилганман – начун сан мани бунча ўртийсан-а? Ё отангни манда қасди бормидики, ўчини олмоқчимисан?
– Ина, Зойиржон Каримович, эшитаётирмисиз?! – деди Олимова, райком ходи-мига, қошу кўзини ўйнатиб. – Бировлара яхшилик қиламан деб, ҳамиша шун-дий балога қолиб юраман.
– Агар яхшилигинг шу бўлса…
– Дўғри-да, она меҳрига зор, ота меҳрига ташна у етимаккиналар ҳам қорни тўйиб нон есин, кўнгли яйраб кийим-кечак кийсин СКАЧАТЬ