– Ош бўлсин, – деб, Раҳимовга қаради: дағи бирор хизмат борми?
– Раҳмат. Кўп раҳмат! – деди Раҳимов, боравер, қизим, дегандай бошини ирғаб.
Расулов шовладан ярим қошиқдан мўлроқ олиб оғзига солди, тамшанди, сўнг Афандининг шовла еяётган чоғида кўзларидан ёш чиқиб кетгани ҳақидаги латифани сўйлаётиб, янаям хушҳол жилмайди:
– Мезбон сўрабди: Афандим, начун кўзларийиздан ёш чиқиб гетди? Афанди шовланинг ширинлигини, тил куйдирар даражада иссиқлигини айтмай, айтса – ўзига кам қоладигандек, бош чайқаб: э, сўраманг, ажойиб қайнонам бор эди, раҳматли ёдима душиб, хаёлим алғов-далғов бўпгетди, дея шовланинг ёғини қориштириб, кўпроғини ўзи томонга тортган экан, – деб, баралла кулди. Сўнг: –Сизларнинг шовлаларингиз оғизни куйдирар даражада бўлмасаям, лекин, Афандининг гўзлариннан ёш чиқарворган шовладан кўра мазалироқ экан, – деди. – Яхши… яхши!
– Ошпазимиз мактаб кўрган йигитлардан, – деди Раҳимов. – Матжон ошпаз-нинг шогирди. Қўли дим ширин.
– Аввалгисини нишаттингизлар?
– Искандар сосойнинг ихтиёрина ўтказвордик.
Биринчи маъқул маъносида бошини ирғаб:
– Ҳм-м, – деди. – Сиз ҳам эшитгансиз, Раҳимов: “Галинбийимнинг паловини ширин қилган оғамнинг бозорлиғи”, деган экан биров,. Гап – масаллиқнинг хомталош этилмаслигида!.. – деб, Биринчи жиддият билан сўради: – Кўчма бай-роқни ала киритиш ниятларингиз борми, Раҳимов?.. Начун тўртинчи ўриндан ҳеч кўтарилолмаётирсизлар?
Ҳар беш кунлик натижаларига кўра, ҳашарчи-теримчиларга ҳақ тўланиб, Байроқ топширишда ҳам шунга амал қилинса, албатта биринчи беш кунликдаёқ байроқдор бўлишларига Биринчини ишонтириб, Раҳимов:
– Шуни йўла қўйиб берсангиз, дим яхши бўлар эди, ёшулли, – деди.
– Начун беш кунлик?
– Ҳар беш кунда ҳақ тўланса, болаларнинг қизиқиши кучаяди-да, айниқса бизникиларнинг!.. – деди Раҳимов. – Биласиз, етимакларнинг меҳр-мурувватга қарашлари бошқача. Нима, биз улардан каммизми, деб байроқдорликка интила-верадилар-да!… Кейин, ҳар килосина ҳеч бўлмаса, йина беш тийин қўшилса?.. Ёғин-сочинли кунлар яқинлашаётир.
– Ҳозир қанчадан олаётирсизлар?
– Ўн тийин, – деди Раҳимов. – Ҳадемай, иккинчи терима тушамиз.
Гўё Раҳимов ўн тийинни менсимаётгандай туюлдими, Биринчи:
– Ўн тийин деганимиз – битта яхши кулча-ноннинг баҳоси, Раҳимов, – деди. – Учинчи… тўртинчи теримдан кейин яна ўн тийин қўшса бўлар. Ҳозирча беш тийин?.. Да-а-а!.. – деб, Биринчи ўйчан бош ирғади. – Яхши, эртадан ҳар кило-сина беш капак қўшилади… Демак, биринчи беш кунликда байроқдор бўласиз-лар?
Кичкинтойларининг ёрдамига ишондими, Раҳимов:
– Бўламиз, ёшулли! – деди. – Фақат, илтимос, мукофотга кийим-кечак эмас, бизга сигир бўладиган ғунажин ёки сигир берсалар? Сизнинг ёрдамингиз билан мавсум охиригача бир-иккита сигирли бўлвосак… Буям бир умид-да, ёшулли.
– Яхши, СКАЧАТЬ