Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.. Норқизил Кенгбоев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари. - Норқизил Кенгбоев страница 9

СКАЧАТЬ шоир яратган термаларнинг , мавзуи ниҳоятда ранг –барангдир. Унинг “Гўрўғли тилидан”, “Наврўз”, “Шуни айтади”, “Унутмагин”, “Терим полвони”, “Айтишув”, “Кўчма элим”, “Куйларим”, “Дўмбирам”, “Ё рамазон” каби термалари, “Кунларим”, “Жонгул ва Али”, “Мардоннинг дўсти” каби достонлари халқимизнинг бебаҳо мулкига айланиб қолди. Шоирнинг жуда кўп термаларида ватанпарварлик, инсонийлик улуғланади, қаҳрамонликка даъват этилади, қўрқоқ ва хоинлар, эл бойлигини таловчилар аёвсиз фош этилади. Шоир бир термасида:

      Ўзингдан чиққан ўт ёмон,                                          Ўзингдан чиққан ёт ёмон.                                            Юртини қилар хонумон.

      деб хоинликни қораласа, иккинчи бир термасида эса дўстликни улуғлайди:

      Ёшингга қарасам, оға дегулик,                                Ишингга қарасам, оға дегулик,                               Бошингга қарасам, оға дегулик,                               Кўнгил уришларинг чоға дегулик.

      Абдулла шоирнинг термалари ичида “Замон бу” номли термаси алоҳида ўрин тутади. Шоир мазкур термасида чор Россияси ҳукмронлиги даврида кечган оғир қийинчиликларни эслайди, давр фожиасининг пардасини очиб кўрсатади:

      Ўз элимдан айрилиб,                               Бездириб ўтган замон бу.                                      Қанотимни қайириб,                                           Ўздириб ўтган замон бу.

      Ёшликда адо қилиб,                               Дўстларни жудо қилиб,                                     Дарбадар-гадо қилиб,                                           Кездириб ўтган замон бу.

      Далада юрдим мол боқиб,                                           Аёғим тиконлар чақиб,

      Юрагим ўтларга ёқиб,                                Бездириб ўтган замон бу.

      Танимга юпун ёполмай,                                Бир бурда нон тополмай,       У ён бу ёнга чополмай,                                    Тўздириб ўтган замон бу,

      Шу нарсани алоҳида қайд этиш керакки, Абдулла шоир қутлуғ Рамазон ойи бошланиши билан айтиладиган анчагина қўшиқларни яратганлигини кўпчилик билади. Масалан, “Ё рамазон” деган эл ичида машҳур бўлган қўшиқнинг муаллифи ҳам Абдулла шоирдир:

      Абдулла шоир ижодида фашизмга қарши кураш ҳақидаги термалар салмоқли ўринга эга. Мазкур мавзудаги термалар жанговарлиги, душманга нисбатан нафрат руҳининг бўртиб туриши, адолатнинг ва ҳақиқатнинг ғалабасига ишончи кучли эканлиги билан ажралиб туради:

      Ғарбнинг қутурганлари,                                      Уриб бир-бирин йиқди,                               Немислардан одамхўр,                               Фашист азроил чиқди.                                     СКАЧАТЬ