Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.. Норқизил Кенгбоев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари. - Норқизил Кенгбоев страница 13

СКАЧАТЬ равнақи йўлига бахшида этиб, эзгу ниятларга сарф қилиш лозим деб таъкидларди. Бу ибратомуз сўзлари ўттиздан ошиқ шогирдлари қалбига муҳрланиб, бугунги кунда машъал бўлиб, уларнинг йўлини ёритиб, у айтган юксак мақсадларга чорлаб турибди.

      Қодир бахши нафақат атоқли достончи, моҳир созанда, балки ўнлаб эртак, шеър ва тўртликлар яратган иқтидорли шоир ҳам эди.

      Айниқса Қодир бахши яратган фалсафий тўртликлар бугун ҳам халқимизни нурафшон манзиллар томон етакламоқда:

      Ота осмон бўлса ёмғирли, қорли,                                     Онамиз заминдир ёзли, баҳорли…                              Иккисин ҳурматин эъзозлай билсанг,                  Сенгадир фасллар баҳори, бори…

      Ушбу тўртлик инсон умрининг фасллари ҳар ким учун энг азиз бўлган ота ва онага бориб боғланиши, уларнинг ҳурмат – иззатини ўрнига қўйиш лозимлигини ўқтириб ўтади.

      Ёмонлик ўзингга тоғ бўлиб келар,                                     Ямлаб ютиш учун чоғ бўлиб келар,                                     Яхшилик қилсанг ҳам қайтар бир куни,                               Кичиги сояли боғ бўлиб келар.

      Бу ҳикматона сатрлар асрлар давомида халқнинг дилида йиғилиб, бахшининг тилидан юзага чиқаётган гаплар. Уларда ҳаётий тажриба, йиллар, асрлар сўнгидаги чуқур хулосалар бор. Инсоният бир умр яхшиликни ёқлаб, унга интилиб келган. Ёмонликни қоралаб, ундан қочган. Қодир бахши севиб айтадиган яна бир тўртликда шундай сўзлар бор:

      Тошда Кўриб кийикларни ҳуркак деймиз,                         Андишали одам бўлса қўрқоқ деймиз.

      Энг аввал ўхшатишнинг нақадар асослигига эътибор қилинг.

      Бир жониворнинг ҳалокати билан инсон характерининг муқаяса қилинишида шоир энг муҳим, диққатга сазовар фикрни ўртага ташлайди.

      Энди яна бир тўртликка эътибор қаратамиз:

      Битмайди дунёнинг ўзи бири кам,                                     Бир учун нечалар тортди ғам алам.                               Дўстлар даврасида ўтирсанг бир дам,                               Жаҳон султонлиги сенда мужассам.

      Қодир Раҳим ўғли устозларидан 60 дан ортиқ анъанавий достонлар, 200 дан ортиқ терма ўрганиш билан бирга ўзи ҳам "Ойчинор", "Бева Барчин", "Махтумқули", "Жаҳонгир", "Эшқора билан Дўстқора" каби ўнлаб янги достонлар ижод қилганди. Қодир бахши куйлаган достонлардан 12 таси бошқа ҳеч бир бахшилар ижодида учрамайди. Унинг бой ва ранг-баранг ижодидан бор йўғи 10 та достон, 40 та тўртлик, 50 дан зиёд термалар ёзиб қолинган.

      Қодир бахши достон куйлаганда беихтиёр инсон қалбини ўзига мафтун этарди.Қодир бахшида яна бир фазилат бор эди. У бирон терма ёки достон куйлаганда, унга қўшилиб ўз юртининг Оқбош ва Чакчак каби улкан боғлари, ҳар бир харсанг тош ва тоғ қоялари, қир адирларию кенг яйловлари ҳамма ҳаммаси СКАЧАТЬ