Название: Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.
Автор: Норқизил Кенгбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn:
isbn:
"Ёлғиз отнинг донғи чиқмас, донғи чиқса ҳам чанги чиқмас". Қачонки анъаналар ирмоқларни ҳаракатга келтириб, уларнинг бошини қўшиб катта дарёга айлантирувчи мактаб бўлмаса, бир талант, ижодкорнинг ҳаракати улкан эпик мерос юкини кўтара олмайди. Фолъклоршунослиқда "достончилик мактаби" атамаси билан аталувчи ҳодиса айнан ана шундай куч ҳисобланади. Биз билган "Қўрғон", "Булунғур", "Нарпай", "Шеробод", "Бойсун", "Шаҳрисабз-Китоб", "Хива" ва яна ўнлаб достончилик мактаблари, уларнинг минглаб вакиллари ижод қилиб ўтдиларки, ўзбекнинг эпик мероси маънавий хазинамизнинг дурдоналари бўлиб турибди.
"Ўнта бўлса ўрни, қирқта бўлса қилиғи бошқа". Бахши анъаналар изидан боради. Лекин ҳар бир ижодкорнинг ўзига хос бетакрор ижро усули, баёни бор. Ижодкор. аввало, одам. Ҳаётда ҳар бир одамнинг тақдир йўли бетакрор. Бахши "эскилар изидан" борар экан, воқеликни ўз қалб дарёсидан оқизиб ўтади. Қўрғон достончилик мактабининг гўзал достони "Равшан"ни халқ "Жуманбулбулнинг қўш ҳайдаган шудгори", деб таърифлайди.
Отинг Хумор, ўзинг Хумор, Хуморсан, Гир атрофи учбурчакли туморсан, Ошиқларни кўзинг билан жуморсан, Ёр айланай қалпоқ тиккан қўлингдан.
Жуманбулбулнинг Анорхол деган аёлга бўлган муҳаббати бу достонни ўзгача завқ-шавқ билан ишқ-муҳаббат иқлимида куйлашига сабаб бўлган. Эргаш шоирнинг аччиқ қисмати "бузуқ достон"-(трагик) "Қунтўғмиш"нинг янада теран мазмунда куйланишига, янгиланишига замин яратди.
"Алпомиш", "Гўрўғли" каби мумтоз достонларимиз бахши шоир боболаримизнинг ана шундай илҳомий парвозларининг мевасидир.
Йилқичинда ўзи келган синлидир, Тубишқон туёқли, марол беллидир,
Аросат кунида ажаб холлидир, Қиммат баҳо экан ўзбекнинг оти… Бедов миниб, от абзални шайласанг, Пойга қилиб кўп шумликни ўйласанг, Пойганинг бошида тортиб бойласанг, Ўн беш кун илгари берман ҳайдасанг, Бўшалса ўзади ўзбекнинг оти…
Халқнинг руҳини, феълини бахши каби яқиндан билгувчи йўқ. Бахши борини рост сўзлайди. Ўзбекнинг оти ўзишини билди, айтди, шундай бўлди.
От достонларимизда улкан тимсол. Бахши шоирларимиз қолдирган улкан хазина ҳам илҳом тулпорининг ёнида кўпириб турибди. Биз бу мерос жиловини қўлга олсак, ҳақ йўлига солсак, ўзбекнинг маънавият тулпори маррага аввал етишига шак-шубҳа СКАЧАТЬ