Название: Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.
Автор: Норқизил Кенгбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn:
isbn:
Эътиборли жиҳати достонларимизнинг тили ниҳоятда енгил ва равон. Улардаги ранг – баранг бадиий тил воситалари халқимизнинг бой сўз хазинаси, кенг тафаккур дунёсини намоён этади. Ҳатто достонларимиздаги баъзи байтлар халқ орасида ҳикматли сўзлар даражасига кўтарилган. Масалан, "Ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил", "Зарнинг қадрини заргар билар ҳар ерда", "Яхшиларнинг юзини кўрсанг жаннатдир. Ёмон одам қилган иши миннатдир". Каби жумлалар шаклан бироз ўзгарган ҳолда нутқимизнинг ўзига хос безакларига айланиб улгурган. Халқ достонларидаги насрий тасвирлар ҳам ўзига хос бўлиб, кўпинча саъж, яъни қофияли сочма кўринишида келади. Бу эса асарнинг ифода даражасини юксалтириб, бадиий таъсирчанлиги ортишига хизмат қилади. Достонларимизнинг бадиий жозиба ва сайқали, айниқса бахшиларнинг дўмбира жўрлигидаги ижросида янада яққол намоён бўлади. Ўтмишда тўй базм ва байрамлар бахшилар иштирокисиз ўтмаган.
Халқ оғзаки ижодидаги достонлар ёзма адабиётдаги достонлардан фантазия кўлами, ажабтовур воқеалар, ақлбовар қилмас қаҳрамонликлар тасвири билан фарқ қилади.
"Яхшилиқ қил, дарёга ташла-балиқ билади, балиқ билмаса-Холиқ билади", "Эски чориғингни унутма", "Бир онанг дўст, бир тананг дўст"-бўлар бизнинг қулоғимизга ёшлиқдан сингган мақоллар. Улар бизга ҳаётий сабоқ беради, тўғри йўл кўрсатади. "Кичкина дикча, ичи тўла михча" – бу ихчам шаклли, маъноси келишимли топишмоқни эшитганимиз ҳамон юзимизга табассум югуради, ахир болаликда, илк марта эшитганимизда, анча бош қотириб, жавобини билганмиз. Кенжа ботир, Гулиқаҳқаҳ пари, Муқбил тошотар, Юлдузсанар, Дарё-боғлар, Қилич қарача-бу қаҳрамонларни эртаклардан қўп ўқиганмиз, улар бизнинг тасаввуримиздаги идеал одамлар. Эшагини йўқотганида отаси қилган ишни қилажагини айтиб, ҳазилкаш ўғриларни чўчитган, ўз тўрига ўзларини илинтирган Насриддин афанди латифаларини бўлса, айтарли ҳар бир ҳолат, вазият учун мос келадиганларини ёшлигимиздан бизнинг онгимизга сингдиришган. Бахши кирган давра борки, Алпомишу Кунтўғмиш, Гўрўғлию Авазхон саргузаштлари куйга солинади.
Халқ аслида энг хассос ижодкор. Минг йилликларни ошиб ўтган бой тажрибаси у яратган турли-туман, ранг-баранг, жилосию таровати бир-бирига ўхшамаган ижод намуналарини адабиётнинг олтин хазинасига дахлдор қилган, неча-неча асрлар оша неча-неча даҳоларга маънавий озуқа бериб, қанча асрларга теран илдиз бўлган. Халқ оғзаки ижоди бизни алла айтиб улғайтирган бўлса, эртак сўйлаб тарбиялайди. Топишмоғу маталлари билан ақлимизни, зеҳнимизни пешлаган ҳам, лапар, ўлану бошқа айтимлардаги гўзал бадиий латофати билан дидимизни ўстирган ҳам шу ижод. Бу шундай хазинаки, сарвати олган сари кўпаяди, асло СКАЧАТЬ