Название: Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.
Автор: Норқизил Кенгбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn:
isbn:
Уларнинг биргалиқда нашр қилиниши ўқувчига ҳар икки версия билан ҳам бирваракайига танишиш имконини беради.
Эътиборли жиҳати ёзиб олинаётган достонлар ҳам китоб ҳолида, ҳам электрон куринишда (ДВД ва СД тарзида) тайёрланаяпти,Уларнинг бу тарзда ўқувчиларга ҳавола этилаётгани халқ оғзаки ижодини кенгроқ тарғиб этиш, уларни китобхонлар, тингловчи ва томошабинлар оммасига яқинлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Қашқадарёлик бахшилар Зиёдулла Аҳмедов, Бойқўчқор Аҳмедов, Бойқул Мирзаев, Муҳаммади Даминовлардан ҳам бир нечта достонлар ёзиб олинди. Улар куйлаган "Юсуф ва Аҳмад", "Эрали ва Шерали", "Ота дуоси", "Хон Далли" сингари достонларнинг ҳам вариантлари қоғозга туширилиб, электрон шаклда тайёрланди.
Албатта, халқ оғзаки ижоди бамисли бир уммон. унинг тубида яна қанчалаб нодир жавоҳирлар ўз ғаввосини кутмоқда. Бошланган хайрли ишлар, давлат томонидан қаратилаётган эътибор эса бу бой мероснинг муҳофазасини таъминлайди, умрини узайтиради.
Айтишларича, ҳар бир инсоннинг сийратида 360 минг ҳикмат мавжуд бўлар экан. Инсон шунчалик ҳикматларга бой бўлиб туғилар экан. Гап шундаки, инсон бў ҳикматларни эҳтиёт қилиб сақлай билиши лозим. Аммо инсоннинг бир нотўғри қадамида, бир нотўғри ҳаракатида 99 ҳикмат йўқ бўлар экан, Барчин ва Алпомишлар эса ҳикматлар билан туғилиб, ана шу ҳикматлар билан яшаб ўтдилар.
Бугун Барчин ва Алпомишлар ҳикмати биз учун ўзликни , миллийликни чуқурроқ англашга ибрат бўлмоқда.
Абдулла шоир Нурали ўғли
(1874-1957)
Ўзбекистон фолъклор ватани. Мамалакатимиз ҳудудида турли даврларда ажойиб халқ шоир ва бахшилари етишиб чиққан. Булардан айниқса, Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Муҳаммад Жомурод ўғли Пулкан, Ислом шоир Назар ўғли, Абдулла шоир Нурали ўғли ва бошқалар ўз ижодий маҳсулотининг бойлиги, ранг-баранглиги билан бошқа шоир ва бахшилардан ажралиб туради. Бу машҳур шоирлар ижоди халқ ва мамлакат ҳаётининг ўзига хос йилномаси ва бадиий тарихи деса бўлади. Зеро, бу шоирларнинг бадиий бисотида халқ афсоналари асосида яратилган ва юз йиллар давомида қўлланиб, оғиздан-оғизга ўтиб келган достонлар билан бирга, юзлаб замонавий терма ва қўшиқлар, долзарб шеърлар СКАЧАТЬ