Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.. Норқизил Кенгбоев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари. - Норқизил Кенгбоев страница 3

СКАЧАТЬ Қодир бахшининг инсонлар қалбига кириб бориш ҳислати, ижоди, сўзи достонлари Қаҳҳорга; дўмбира нағмалари, оҳанглари, соз чертиши Абдумуродга; қадди-басти, камтарлиги, қочиримлари, инсонийлиги Баҳромга; соддалиги, ишонувчанлиги Баҳодирга; қолганлари шогирдларига ўтган дейишади. Гапнинг сираси, тўрт ўғил бир бўлиб ҳам бир отамнинг ўрнини босишимиз гумон-а…”. Қаҳҳор бахши Тошкентдалигида бизнинг уйимизда меҳмон бўла туриб, шундай деган эди: “Менинг бадиҳагўйлигимни, Абдумуроднинг дўмбира чертишини, Баҳромнинг овозини, Баҳодирнинг феълини қўшса, Қодир бахши пайдо бўлади”. Юқоридаги икки мулоҳаза шаклан бошқа-бошқа бўлса ҳам мазмунан бири бирини тўлдиради. Умумий мазмун уйғунлиги ҳосил бўлади.

      Хуллас, Норқизил Кенгбоев ўзининг рисоласида Абдулла шоир Нурали ўғли, Қодир бахши Раҳим ўғли, Қаҳҳор бахши Қодир ўғли ва бошқа бахшиларнинг ҳаёти, ижоди, бахшилик маҳорати ҳақида эътиборга лойиқ мулоҳазалари билан халқ оғзаки ижоди мухлисига фойдали маълумотлар беради. Абдулла шоирнинг анъанавий достончилик ривожида тутган ўрнини тўғри изоҳлайди. Айниқса, Қодир бахшининг маҳорат даражаси XX аср 60-80-йилларида ўзбек достончилигида алоҳида аҳамият касб этганини исботлайди. Чет элларда ўзбек миллати қадриятларини тарғиб қилишда Қодир ва Қаҳҳор бахшиларнинг фаолияти муҳим бўлганини таъкидлайди. Рисола билан танишган ўқувчи ўзбек бахшиларининг дўмбира чертиб достон куйлаш билан бутун дунёни забт этганларига тўла ишонади.

      Филология фанлари

      номзоди, доцент Омонулла Мадаев

      Ушбу китобимни падари бўзрукворим Кенгбой бобо Қўшоқ ўғлининг ҳамда муҳтарама волидам Тўлғоной Холли қизининг ёрқин хотираларига бағишлайман.

      Муаллиф

      Дебоча.

      Нафосат оламининг бир томони халқ оғзаки ижодиётига бориб тақалади. Инсон ақл-заковатининг безаволлиги, хаёлотининг теранлигини мушоҳада қилсак, табиат ва жамият ҳодисалари ҳақида ибтидоий қарашдан тортиб синфий курашнинг залворли тўлқинларигача бўлган воқеалар омманинг бадиий тафаккури меваларида сўнмас из қолдирган. Чинакам ҳаётий заминда авлод-аждодларимиз томонидан қалб қури,зеҳни, билими ва донолиги билан яратилган сўз санъатининг боши-оғзаки асарлар омманинг кўнгил махзани ижодхонасида асрлар бўйи сайқалланиб бизгача етиб келди. Бадиий маданиятни замонлар оша кўз қорачиғидай асраб келган илк жарчилардан бири халқ бахшилари бўлган. Эпосимизнинг қаҳрамонлик анъаналари бўртиб кўринган достонларда ҳам халқ бахшилари ижросидаги асарларда ҳам халқ ҳаёти, ижтимоий давр ҳодисалари бевосита эмас, балки, асосан, билвосита, рамзий, тимсолий тасвир воситалари орқали акс эттирилади.

      Нур ва зулмат, яхшилик ва ёмонлик, адолат ва нохақлик, мардлик ва номардлик, эзгулик, меҳр-шафқат ва ёвузлик, худбинлик, эл юртга садоқат ва сотқинлик, шахсиятпарастлик ўртасидаги зиддият халқ яратган асарларда ўзига хос таъсирчан бадиий шаклда тараннум этилади. Дарвоқе, халқ ижоди асарларининг умрбоқийлиги, ўлмаслиги СКАЧАТЬ