–Унда ҳаммамиз пиянистага керак экан-да! – деди
Маҳмуд.
Маҳмудга Зулфиқор ота жавоб қилди:
–Худо ҳақи, бу замонда пиянисталикдан яхшироқ нарса йўқ. – Қизининг ўзига бироз таажжуб билан терсайиб қараганини кўриб деди: – Хўш, нима, ёлғон айтяпманми?.. Эшшаклик яхшими ёки пиянисталик? Салотна иягини ушлаб, бош тебратганича:
–Бас, ҳой ада, бас, – деди – муросага келиб турганимизда бизни шарманда қилманг!
Маҳмуд Зулфиқор ота қизишиб, қизига оғирроқ гап қилиб юборишига йўл қўймаслик лозимлигини англади, акс ҳолда бирон жанжал чиқиб, у ноилож ота-болани тинчитиш учун ўртага тушишига тўғри келарди. Шунинг учун дарҳол суҳбатга аралашиб:
–Ҳой, тўхтанглар! – дея шоша-пиша стаканларга ароқ қуйди, ўзига кўпроқ сузди, дарҳол товуқни парчалаб, қатламани ҳам иккига бўлди. – Қани, Салотин, менга ёрдамлашиб юбор-чи! – дея каровотга яқинлашди. Салотин билан биргалашиб Зулфиқор отанинг ёстиғини кўтардилар, сўнг Маҳмуд қўлларини Зулфиқор отанинг қўлтиғидан ўтказиб, уни кўтарди ва ёстиққа ёнбошлатиб қўйди. Столдан қадаҳни олиб Зулфиқор отага узатди.
–Қани, манавини отиб юбор-чи!
–Маҳмуд дўхтир, дардингни олай, чолни хароб қиласан-ку! – деди ташвишланиб Салотин.
Бу сафар Зулфиқор ота Маҳмуднинг оғзини очирмади:
–Аҳмоқона гапларни қўй, ҳой қизим! – унинг овозидан тетиклик Маҳмудга ёқиб тушди. – Ичаман, худди Темирдай ичаман! – дея кўзларини юмди, сўнг ароқни қултиллатиб охирги томчисигача ичди, Салотин узатган юмшоқ товуқ гўштини оғзига солди ва лаззат билан чайнар экан, қўшиб қўйди: Воҳ-ғей, ҳа ноомарднинг чиқарган ароғи!
Маҳмуд ўйлаганининг акси ўлароқ (боя ароқни стаканларга қўйгинида кўнгли ағдарилиб келган эди) ароқ бўғзидан симоб каби осонгина ўтиб кетди – на юраги ағдарилди, на афти буришди. Аммо, ҳар эҳтимолга қарши, дорҳол қатлама орасига кўкатлардан босиб оғзига тиқди, бирпасдан сўнг ароғининг ҳавоси миясига кўтарилди, чаккаларидаги оғриқ тарқади ва у аста-секин увишиб қолган оёқлари ёйилиб, аъзойи баданининг қизиб бораётганини ҳис этди. Бу ҳарорат таъсирида овозини баралла қўйиб негадир ўз-ўзидан севиниб хитоб қилди:
–Қурбонинг бўлай, зулфиқор ота!
–Худо сақласин, болам, – деб жавоб берди у, – Ё сенинг дори-дармонинг мени тирилтиради, ё бу ароқ… Худо ҳақи, рост айтяпман.
Маҳмуд Зулфиқор отанинг ранг-рўйига разм солди: ростдан ҳам чолнинг чеҳраси анча очилган, тириш юзларига қон югурган эди, билинар-билинмас бу нашъа унинг кўзларига ҳам ёйилган, бу кўзларда энди на қўрқув бор эди, на боя Маҳмудни қаттиқ ваҳимага солган умидсизлик. Эндиликда бу кўзлар ҳали ажали еимаган қариянинг одатий кўзларга ҳали ажали етмаган қариянинг оатий кўзларига айланиб қолган эди. Маҳмуднинг кўнглидан: “Берган кунингга шукр, афтидан, бу сафар ҳам хатардан ўтиб олдик” деган фикр кечди. Салотин ҳам отасининг ўзига СКАЧАТЬ