Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қатл куни - САМАДЎҒЛИ ЮСУФ страница 18

Название: Қатл куни

Автор: САМАДЎҒЛИ ЮСУФ

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ иккинчи марта оҳ чекканида Маҳмауд ҳеч нарсани эшитмай қўйган эди… Зулфиқор ота кўзларини очди, юзтубан ётган ҳолда кўрпа остидан қашлади, аммо худди шу дақиқада бир сас эштилдики, бу сасдан у на титради, на қўрқувга тушди. Ўрнидан туриб ўтирди. Ўзи ётган хонанинг энсиз деразаси ортидан келган овоз унга ҳам бир қадар таниш, ҳам бегона эди. Ким бўлдийкин бу келган?..У чидаб туролмади, каравотдан тушиб ковушларини кийди, оқ кўйлак-иштонда аста-секин дераза олдига бориб, ташқарига қаради, Ҳовлидаги тутнинг остида бир шарпа кўрди, аммо бу шарпанинг кимлигин таний олмади. Кўк гумбазининг қоқ ўртасидаги ой худди қуёш каби порлар, ҳавода булутдан асар ҳам йўқ, бироқ шарпанинг юзи кўринмасди. Чол аввал каравотнинг ёнида – ерда ётган қизи Салотинни турғизмоқчи бўлди, аммо негадир бу фикридан воз кечди, юрагининг зарбаларини тинглаган кўйи кутилмаган бир ҳаракат билан шоша-пиша деразани ланг очиб, бошини ташқарига чиқарди ва овозининг ўктамлигидан ўзи таажжубга тушиб, шарпадан сўради:

      –Кимсан, ҳой биродар?

      –Менман, Зулфиқор, сарича ўғли Муҳаммадман. Агар Зулфиқор отадан, умрингнинг қайси пайтида, қайси дақиқаларида чин маънода бахтийр бўлгансан, азоб-азиятлардан, дард-ғамалрдан, афсуснадоматлардан мутлақ халос бўлиб, ўзингни қачон аршу аълода ҳис этгансан, деб сўрасалар, у ҳеч иккиланмай, ўйлаб ўтирмай, ҳозир, манави деразани очиб, ким келганини сўраган дақиқаларимда, Сарича ўғли Муҳаммаднинг овозини эшитган дақиқаларимда, деб жавоб берган бўлур эди. Гўё Зулфиқор отага дунёни бахш этгандай бўлдилар, гўё Зулфиқор отанинг қўлидан дунёни олдилар: тоғлар даралар, ўрмонлар, йўргакда эшитгани қуёш шуъласи янглиғ илиқ алла, бола-чақа меҳри, хонадонга, эл-юртга боғлаб турган ришта – ҳамма-ҳаммаси Сарича ўғли Муҳаммаднинг отини тилга олган заҳоти, унинг овозини эшитган заҳоти Зулфиқор отанинг қўлидан кетди ва айни замонда олинган нарсаларнинг ҳаммаси ҳозиргача у тўймаган, идрок этмаган янгича бир юрак зарблари каби, томирларида гупурган янги қон каби-қайта уйғонди. Берган кунингга шукр, ё тангрим!

      –Боряпман, дардингни олай, боряпман! – Зулфиқор ота қарийб бақириб юборди. Бироқ уйда ҳеч ким уйғонмади, ҳатто эгасининг йўталига ҳам ҳуриб берадиган ҳовлидаги ит-да дамини чиқармади, фақат кўк гумбазининг қоқ ўртасида қуёш каби порлаётган ой нурлари кучайиб борарди. Бу шуъла Зулфиқор отанинг кўзларини тўлдириб, ичига оқди, юрагидаги музларни эртитиб юборди.

      –Ҳозир, дардингни олай, боряпман, – дея Зулфиқор ота йиғлади, ёмон йиғлади. Шошганича ортига қайтиб, юзтубан ётган қизи Салотинга боқди, аммо бу аёл кимлигини била олмади, хонага назар солди, каравотга тикилди, ҳарчанд уриса-да, қаерда турганини англай билмайди. Шу алпозда, оёқларида ковуши, эгнида оппоқ кўйлак-иштон, эшикни очиб, зинопоя сари юрди, ҳовлига тушиб, тут дарахти тушиб, тут дарахти остига келди, аммо Сарича ўғли Муҳаммад у ерда йўқ эди.

      –Мен бундаман, зулфиқор, бу ёққа туш!

      –Боряпман, СКАЧАТЬ