Мошу уларни муросага келтирди, Маҳмуднинг ҳам, Темирнинг ҳам жим қолганини кўриб, тағин бояги суҳбатга қайтди.
– Ҳаммасига сабаб шуки, – деди у, -мамлакатимизнинг барча тинчликсеварлик ташаббусларини империалистлар рад этяптилар. – Унинг овозига ўхшаш кескин бир оҳанг бор эди. Даставвал Маҳмудга гўё қайиқда телевизор қўйиб қўйилгандек туюлди. Сўнг нимадир ёдига тушиб, бақириб юборди:
–Ана топдим! Худо ҳақи, топдим, ҳой Темир! “Почин” – ташаббус дегани. – Мошу томонга бурилди. – Офарин сенга, Мошу повон! Магнитогорск металлургларига ҳам офарин! – Маҳмуд ҳамма нарсани унутди.
Шу маҳал бир ҳодиса рўй бердики, уларнинг ҳеч бири нима бўлаётганини англай олмай қолишди: қайиқ қўққисидан чапга ёнбошлаб қолди, ичи йўловчиларнинг тиззаси қадар кўпикли сув билан тўлди, айни пайтда гувиллаш бошланади, фавқулодда турган шамол улкан дарра каби бошлари устида шувиллаб, Маҳмуднинг қулоқчинини юлқиб сувга отди; одамнинг суяк-суягидан ўтиб кетадиган изғирин учаласини ҳам музлатиб қўйди, учаласининг ҳам тишлари такиллаб, суяклари қақшай бошлади. Сўнг ҳаммаёқ тинчиб қолди, тўғрироғи, бошланмай туриб тинди. Чунки қайиқ шу дақиқадаёқ ўнгланди, атрофдаги ҳамма нарса ўз маромига тушди. Мотор тариллаб ишлар, Темир тоторнинг қайиғи манзил сари сузиб борарди.
–Тавба, бу қандай бало бўлди? – Маҳмуд оёқлари остига, қайиққа тўлиб қолган сувга тикилди. Темир тоторнинг фонуси сув ичида ишдан чиққан ўчиб қолган эди.
Мошу Маҳмуднинг пинжига кириб кетди.
–Нақ бошимизнинг устидан тайёра ўтгандай бўлди. – Мошунинг овози титраб зўрга чиқди.
Маҳмуднинг бош оғриғи юрагига кўчиб ўтди: у лабларини базўр очиб, фақат шу жумлани айта олди:
–Ўзинг асрагайсан, худойим…
Сўнг учаласи ҳам булутлар орасида сузиб бораётган ойга боқди. сўл қирғоқда, тепаликлар остида қадимий қабристоннинг қабр тошлари қорайиб кўринарди.
Ниҳоят, Темир ҳам тилга кирди.
–Ўзинг асрагайсан, худойим, – деди у ва юм-юм йиғлади.
Бу рутубатли, ёмғирли ва безовта ҳавода учаласи ҳам ёлғиз бир нарсадан бехабар эди. Ўнг қирғоқдаги тепаликлардан нарида ястаниб ётган қорли тоғларнинг энг тепасида, чўнг қояларнинг муз боғлаб ётган тошлари орасида бир коҳо бор эдики, кимгадир, қаердандир бу коҳонинг номи аён эди: Бобо Коҳо эди бу ғорнинг номи.
Мошунинг онаси, Зулфиқор отанинг ўртанча қизи Салотин ҳовлидан келаётган гангир-гунгур овозларни эшиттиб кўнглида “шукр” деб қўйди: чунки у анчадан бери Мошудан ташвишда эди, бундай ҳавода яратганнинг бир дайди ва бенаво СКАЧАТЬ