СКАЧАТЬ
деб ўйлаган эди. бундай ҳавода уйқудан яхшироқ нима бор, йўлда этини увиштириб, суякларини қақшатиб юборган рутубат ҳамон аъзойи баданидан тарқагани йўқ эди. Бу Салотин деганлари қаерларда юрибди экан, ароқ-пароқ олиб келса, ичиб олиб, ҳам бир оз қизишган, ҳам бу қариянинг сафсаталарини унутган бўлур эди… Маҳмуд Зулфиқор отага тағин синчиклаб тикилди… Йўқ, ростдан ҳам аҳволи унақанги оғирга ўхшамайди, томир уриши яхши, қон босими ҳам жойида, на юзида иситма бор, на бош оғриғидан шикоят қилади. Афтидан, босинқираб, тушида ўша урядник-пуряднигини кўриб, иштонини хўл қилиб қўйган бўлса керак. Эвоҳ, лаънати кексалик!.. На мундоқ одамдай яшагани қўяди, на бу дунёнинг аччиқ-чучугидан бир йўла жонингни қутқазиб кетишинг учун осон ўлим беарди. Вақт-соати етганда одам омонатини осонгина топширгани яхши. Бу дунёда узоқ яшаб, ушланиб қолганларнинг қисмати бир хил: қора тупроқ бағрига боришдан аввал беҳисоб азоб-азиятлар чекадилар. Ўтган йилларини бир-бир эслайдилар, ана шунда уларнинг хотираларидан бир чирмовуқ ўсиб чиқиб, бу чирмовуқ уларнинг юракларини, мияларини аста-секин емира бошлайди… Маҳмуд, Зулфиқор ота ухлаб қолди, деб ўйлади. Чунки паст овозда уни бир-икки чақириб кўрган эди, қария жавоб бермади. Аммо Зулфиқор ота ухламаган эди. У ушбу балокаш дунёнинг икки ҳақиқати ўртасидаги вақт сарҳадидан ариги томонга – Қонли Чаноқнинг тош-тупроқли этаги тарафга, юксакда савлат тўкиб турган чўнг қояларнинг олачалпоқ соялари томонга, қорли тоғлар бошидан эсаётган муз нафасли бир шамолнинг шундоқ қаршисига сакраб ўтган эди. Ул манзилда ёшгина бир йигит қўлбола папиросини қалин, ҳабаши лаблари орасига маҳкам қимтиб, кетма-кет ютоқиб тутун сўрганича, гап қўлида бешотарни ҳозирлаб турарди: қора ўсиқ қошлари остидаги ўткир нигоҳи атрофдаги тошлар, қоялар орасидан кимнингдир шарпасини ахтарарди. Милтиқли киши бу ерга, осмоннинг еттинчи қаватига кўтарилишидан олдин бир неча кеча қора уйда, чироқ ёруғида ўтириб олиб, қўлбола папиросини тутата-тутата жуда кўп нарсаларни чамалаб кўрган, ҳаммаисни қайта-қайта тарозига солган, уйига сиғмай ташқарига чиққан, сукутга чўмган самонинг қоқ ўртасидаги ой шуълалар сепиб ётган Кур дарёсининг шошқин сувларига термаулган, атроф-жавонибдаги сеҳрли шитирлашларга қулоқ солган, ниҳоят, ёғланган милтиғининг тепкисини ўрнатиб, ёпқинчиққа ўранганича саҳар мардонлаб, ҳали қушлар ҳам уйғонмаган бир маҳалда Қонли Чаноқ сари ўрлаб кетган сўқмоқдан йўлга тушган эди. Энди бу милтиқли киши у ердан сўппайиб қайтиши мумкин эмас эди, дунё тўнтарилса ҳам, қорли тоғлар. Муз боғлаб ётган қоялар унинг устига ағдарилса ҳам, милтиқнинг тепкиси албатта босилиши, бу тоғлар, дараларга ваҳима солиши муҳаққақ эди. Бошқа нажот йўқ эди: одам пешанасига ёзилгггганини кўради. Ҳар кимнинг бу дунёда ўз қисмати бор. Тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди.
“Товариў Салахов, будет сделано!”
Сўнгра Сарича ўғли Муўаммаднинг жасадини чалқанча қилиб отга ўнграганида, тоғлар томондан кучли, гувиллаган бир шамол эса бошлаганида у милтиғини елкасига осар экан, кўзларини қисиб атрофга узоқ термулган эди: отилган бир жуфт ўқ овози
СКАЧАТЬ