Қазои Қадар. Аббос Саид
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қазои Қадар - Аббос Саид страница 32

Название: Қазои Қадар

Автор: Аббос Саид

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ икковининг жаҳлини биламан-ку! Агар Тоҳира қилганини, ана шу сатанг келиним туфайли шу кўйга тушганимни билишса борми, дунёга ўт кетди деяверинг! Ана унда кўринг томошани ‒ ё ака-ука, ё бўлмаса тоға-жиян қирпичоқ бўлиши ҳеч гапмас-да!

      Кампирнинг сўнгги сўзларидан Кариманинг вужудига ҳам қўрқув оралади. Бир томондан қайнонаси чақириб қолишидан чўчиса, иккинчи томондан Тоҳира сатангнинг келиб қолишидан қўрқди. Келиб қолиб: “Ҳа-аа, келин, қайнонамнинг мен ҳақимдаги достонларини тинглаб ўтирибсизми? Нима, шундан бошқа ишингиз йўқ эдими?”, деб қогудай бўлса нима деган одам бўлишини ўйлаб ташвишга тушди. Юраги ҳам безовта ура бошлади. Аммо бу ҳолатини ҳам, пайтавасига қурт тушаётганини ҳам кампир сезишини истамаганидан:

      ‒ Дадамлар ҳам билмагандирлар? Уларга ҳам айтмагандирсиз?! ‒ деб қайнотаси Абдурасул акани назарда тутди.

      ‒ Гўрни айтаманми, айланай! Униям жаҳлини ўзингиз яхши биласиз, болаларни уришаётганини унда-бунда эшитиб қоламан, униям юраги тор! Айтгудай бўлсам уям “пов” этиб ёниб кетиши маълум-ку! Шунинг учун, Худо кечирсин-ку, унгаям анавиларга айтган ёлғонни ишлатишга мажбур бўлдим-да!

      ‒ Бу гапингиз тўғри. Дадамлар ҳам қариб қолдилар, айтмай тўғри иш қипсиз бувижон, уларам ёмо-он сиқилган бўлардилар-да!

      ‒Ҳаа-а, биларкансиз қайнатангизнинг аҳволини!.. ‒ деди Риҳси кампир, шу дамда катта келини Собира ҳам фаришта эмаслигини, унинг ҳам айби мана бу сатанг Тоҳирадан қолишмасини “дастурхон қилиб ёймоқчи” бўлди-ю, аммо неваракелинидан андиша қилди, “Катта бувим кенжа келини қолиб энди менинг қайнонамга ёпиша кетди-ку!”, деган ўй-мулоҳазаларага бориб ўтирмасин деган хаёлга боргани учун бу шахтидан қайтиб, яна игнанинг устида тургандайин безовталанаётган Карима томон энгашаркан, баайни ҳовлида чуғурлашаётган болалар эшитиб қоладигандай ‒ улар томон бир қараб олиб, анчайин паст овозда сўзида давом этиб: ‒ Бу Сассиқховузнинг қизларидан яхшилик чиқмас экан болам, ҳа, ҳа, бунинг келиб чиқиши Чорсудан икки-уч бекатча наридаги Сассиқховуз деган жойдан-да! Маҳалласининг номиям Сассиқховуз дейиларкан ‒ уни қаранг, номиям келинимнинг бадфеъл ва бадбўйлигига мутаносиблигини айтаман-да!.. ‒ деб пиқиллаб қулди Риҳси кампир, ўзининг зўрма-зўраки кулгусидан ўзи хижолатланди чоғи, ана шу сохталикни неваракелини сезиб қолишидан ташвиш чекиб бир-икки бор томоқ қирган бўлди, энди ўзини қўлга олиб, иложи борича асабийлашмасликка уриниб сўзларида давом этди: ‒ Рашид ўғлим “Фарҳод ва Ширин” дўконида ишлаб юрганида бу мегажин унга илакишиб олган экан-да! Ҳа-аа болам, сиз ишонаверинг менга, ана ўшанда бу сатанг ўлгур ўғлимнинг этагига ёпишиб олган экан!.. Бир куни, анави шайтоннинг сувини ичиб олиб шу уйинг куйгурни ҳовлимга бошлаб кепти-да!..

      Карима унинг ҳикоясидан таъсирланиб, вужудидаги хавотирни ҳам фаромуш қилиб:

      ‒ Йўғ-е, ҳали шундайми?! ‒ деб юборди, сўнгра эса уларнинг мана шу суҳбатлари устига Тоҳира сатанг келиб қолишидан чўчиб СКАЧАТЬ