Название: Ҳаёт қайиғи (3 китоб)
Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-897-5
isbn:
– Бу ерлардан йигирмадан олсанг ҳам беришади ўша мукофотни, – деди Комил ғижиниб. Тўхтамишнинг кўзларидан ўт чақнаб кетди.
– Нима дединг? Қа-на-қа мукофот?!
– Ишончни оқлаш – мукофот, дединг-ку?
– Сен гапни айлантирма. Пичингларингни менга қилма, оғайни. Орденга қўйишганда, номзодимни ўзим олиб ташлаттирганман, ўтган йили. Шоқуловга беришди, оддий механизаторга. Билиб қўй!
– Нимага чақирувдинг, ҳалиги гапингга шерик қилиш учунми?
– Ҳа. Бошбухни нимага хафа қилдинг?
– Ёзган пулини кўрдингми? Меҳмонга деб беш панжасини оғзига тиқибди-ку?
– Ҳисоби тўғри. Бу пулни мен ҳам емаганман, сен ҳам емагансан.
– Бу ишларга аралашмайсан, деган эдинг-ку?
– Ора-сира аралашиб турганинг маъқул экан, гап-сўз чиқиши мумкин.
– Кечаги меҳмонлар харажатини маошимдан ушлаб қолсин.
– Комил! – Тўхтамиш ўзини босолмай столни муштлади.
– Столнинг айби йўқ, аммо деворнинг қулоғи бор. Эҳтиёт бўл, – Комил шундай деб орқасига бурилди.
– Нима сотмоқчимисан? Қўрқадиган ерим йўқ. Мен топ-тозаман!
Комил тўхтади. Титраб кетди. Тўғри Тўхтамишнинг устига бостириб келди:
– Сотмоқчимисан, дедингми? – Тўхтамиш Комилнинг авзойини кўриб ўрнидан турди. – Ҳали мени шу даражада малъун деб юрувмидинг?!
– Кечир, оғайни, оғзимдан чиқиб кетди. Сени яхши кўраман, биласан-ку?
– Қулоғингга қуйиб ол: мен ҳақиқатдан четга чиқмайман, лекин гап ташиш одатим ҳам йўқ. Сотадиган бўлса, ана, атрофингда эгилиб юрганлар сотади.
Комил шундай деб хонадан чиқди.
Ҳавонинг қош-қовоғи уюлиб, шунга монанд равишда одамларнинг феъли ҳам бузилди. Совхоз йигирма центнерга етмай, дала қорайиб, шудгор бошлайдиган аҳволга тушиб қолди. Бироқ совхознинг кўрсаткичлари, Комил кутгандай, пасаймади. У Тўхтамишнинг нима билан машғул эканини билса ҳам, аралашмади. Директор эллик центнерни ваъда қилгандаёқ, оқибат ғирромликка бошлашини билган эди. Йўқ пахталарнинг “топширилиши” эвазига ҳақ олиниши Комил учун янгилик эмас. Лекин муттаҳамликдан четда бўлгани учун, барча каби бунга одатий ҳол деб қарар эди. Энди, шу қозонда бирга қайнаётган маҳалда виждони тинчлик бермай қўйди. Совхоз ҳисоботидаги ҳар бир процент найза бўлиб бўғзига қадалаверди. “Кимни алдаяпмиз, орқа-олдимизга қарамай оширилган мажбурият оламиз. Гапимизга ишониб, пахта заводию тўқимачилик корхоналари, юз-юз идоралар режаларини белгилашади. Улар ҳам, “шунча маҳсулот ишлаб чиқарамиз”, деб ваъда беришади. Пахта мўлжалдагидан кам бўлгач, маҳсулот қайда? Ўша маҳсулотни дўконма-дўкон юриб қидириб изғиймиз. Маҳсулот йўқ. Лекин ҳамма планни ошириб бажарган, мукофот олган, газеталарда мақталган… Пахта ўрнига, маҳсулот ўрнига пул айланаётганини сезмай юраверамиз. Хўп, мен-ку, Тўхтамишни инсофга қайтарарман. Бошқалар-чи? Бу аҳволда одамларнинг эътиқоди хасталанмайдими? СКАЧАТЬ