Название: Ҳаёт қайиғи (3 китоб)
Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-897-5
isbn:
– Тўйга борганингиз маъқул экан. Ошхўрлик деб, еганингиз шуми? Томоғингизга тегди, ақлингиз қайнаб-тошиб кетади.
– Агар, пулим шунақа кўп бўлганда, аспирантларга бўлиб берардим.
– Оҳ, оҳ, сахий тўра-е!
– Ана, Яҳёникида, сездингми, эр-хотин бир-бирига тумшаяди. Секин сўраб билсам, хотинининг кўнгли бир пальто тусабди. Ёқаси жуда зўрмиш. Нархиям… шунга яраша-да… Яҳё қаердан олади? “Диссертацияни кетига тушмасам бўлмайди”, дейди. Эшитяпсанми? Диссертацияни тезлаштирмоқчи!
– Тўғри қилади. Аллақачон ёқлаши керак эди.
– Мен-чи?
Мавлуда ерга қаради, индамади.
– Менга бундай демайсан. Чунки принципларимни биласан. Била туриб, “Яҳё тўғри қилди”, дейсан. Демак, битта пальто учун фанда ғирромликка ўтиш мумкин.
– Нима, Яҳё унвон олса арзимайдими?
– Арзийди. Минг марта арзийди. Шунинг учун ҳам у бунақа бачканаликдан баланд юрсин. Хонимчасининг кўнглига қараб ерпарчин бўлмасин!
– Тўхтамишингиз пул бермоқчи экан-ку, олавермайсизми, шунақа аспирантларга тарқатардингиз.
– Хоним!! – Комил ошаган ошини лаганга тўкди. – Хоним! – деди у яна қатъий оҳангда. – Сиз мени ҳақорат қиляпсиз.
– Қўйинг, ҳазиллашдим.
– Бунақа ҳазил қилманг, истасангиз тиз чўкиб ялинай.
– Хўп.
Мавлуда лагандан қўл олди. Шундагина Комил чегарадан анча чиққанини пайқади. Ўтган йили Тўхтамиш Комилга бели букилмаган йигирма бешталикдан бир даста берган эди. Комил бу пулларни амалда топширилмай, қоғозда расмийлаштирилган пахта ҳисобидан эканини билиб, Тўхтамишни ҳақоратлаш даражасига борган, кейин икки-уч кунгача ўзига келолмай, диққинафас бўлиб юрган эди. Мавлуда: “Сизга нима бўлди?” деб сўрайверганидан кейин ёрилди. Очиғи, шунгача у Мавлудадан хавотирда эди. “Бекор қилибсиз, иссиқ жойингизни ташлаб келганингиздан кейин олавермайсизми, улушингиз экан-ку!” деб қолса, бошимни қайси тошларга ураман”, деб чўчирди. Бахтидан минг ўргилса арзиркан, унинг суйгани, унинг жон-жаҳони бундай демади. “Агар ўша пулни олиб келганингизда, одамларнинг ҳалоллигига бўлган ишончим бутунлай сўнар эди”, деди! Комилга яна қандай маслакдош керак?! Хотинлар яхши ёстиқдош бўлиши мумкин, яхши она… бўлиши мумкин, аммо чин маслакдош бўла оладиганлари пешонаси ярақлаган йигитларга насиб этади. Комил буни ўшанда кашф этди. Илгари: “Хотиним мени яхши кўради, мени аяйди, шунинг учун айтганимга кўнади”, деб ўйларди. Агар ўшанда… Мавлуда шундай демаганида, Комил ҳаммасига қўл силтаб кетворарди. Янги фаразлари ҳам кўзига кўринмас эди. Муаллимни хиёнатда айблаган одам, бир ҳаромхўрнинг дастидан шу хиёнат кўчасининг оғзига СКАЧАТЬ