Название: Ҳаёт қайиғи (3 китоб)
Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-897-5
isbn:
Бу асар тақдирига доир яна бир воқеа бор:
Москвада Ўзбекистон ёзувчиларининг янги асарлари муҳокамаси режалаштирилганини эшитгандим. Одатда бунақа тадбирларга номдор ёзувчилар чақирилади. Шу боис бу хабарга аҳамиятсиз қарадим. Лекин СССР Ёзувчилари союзи ҳузуридаги ўзбек адабиёти кенгашининг котиби Собит Мадалиев қўнғироқ қилиб, мени довдиратиб қўйди.
– Нега “Чархпалак”нинг таржимасини жўнатмаяпсиз?– деди дабдурустдан.
– Нега жўнатишим керак? – дедим ажабланиб.
– Муҳокамада иштирок этишингизни билмайсизми? Тасдиқланган рўйхатда борсиз-ку? Айтишмадими?
Ажабланарли жойи ҳам шунда: ҳеч ким айтмаган эди. Орадан тўрт-беш соат ўтгач, яна қўнғироқ қилди:
– Эртага Одил Ёқубовнинг дўсти Москвага келаётган экан, ўша кишидан бериб юборинг. Мен Одил ака билан гаплашдим.
Сўзма-сўз таржима тайёр эди. Яхшилаб ўраб, Одил аканинг ишхоналарига бордим. У дамда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида Бош муҳаррир эдилар. Кайфиятлари чатоқ эканми, Собитжоннинг илтимосини айтишим билан, ғазабдан портлаб кетаёздилар:
– Мен сенларга курерманми, Москвага югурадиган. Ё фалсафа фанлари доктори сенларнинг ҳаммолингми юкларингни ташиб олиб борадиган!
Бу гаплардан кейин индамайгина чиқиб кетишдан ўзга чора йўқ эди. Тўғри аэропортга бордим. Москвага учадиганларни рўйхатга олиш бошланган экан. Навбатда турганларга разм солиб, бир йигитга яқинлашиб саломлашдим-да, ўзимни таништириб, илтимосимни айтдим:
– Бу ўрамда янги асарнинг русча таржимаси бор. Москвага борганингизда қўнғироқ қилсангиз, Собитжон деган йигит келиб олиб кетади, – дедим.
Нотаниш йигит илтимосимни малол олмади, “Эртага эрталаб етказаман”, деб кўнглимни тинчлантирди.
Москвага йигирмага яқин ижодкор жамоа бўлиб бордик. Беш-олти адибнинг асари муҳокама қилинса, қолганлар шунчаки иштирокчи экан. Икки кун олдин поездда йўлга чиққанларнинг вазифаси муҳокамадан кейинги зиёфатни қойилмақом қилиб тайёрлашдан иборат эди. “Чархпалак”нинг таржимаси москвалик ижодкорлар қўлига уч кун олдин келиб тушибди. Бошқа акаларимизники бир ой олдин юборилган экан. Айримлариники сўзма-сўз таржима эмас, бадиий таржима! Олқишлар ҳам шунга яраша янграши, муҳокама охирига қўйилган “Чархпалак”нинг эса шунчаки тилга олиниши кутилган бўлса керак. Аммо кутилмаганда олқиш муҳокама сўнгида айтилди. Русларнинг машҳур шоираси Рима Казакова уюшмадаги ўзбек адабиёти кенгашининг раиси эдилар. Каминанинг асарини ўзлари ўқиган эканлар, юқори баҳо бердилар. Мен танимайдиган москвалик адабиётшунос ҳам бу фикрни маъқуллагач, бир аёл сўз сўради:
– Мен кенгаш аъзоси эмасман. Халқаро адабиёт институтида дарс СКАЧАТЬ