Название: Ҳаёт қайиғи (3 китоб)
Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-897-5
isbn:
Кўчага чиқмай, меҳмонхонанинг ресторанига кирдик. Адмирал либоси таъсир қилдими, тўрдан жой беришди. Ҳазилимга фаришталар “омин” деганмиди, ҳамроҳ ёзувчи акаларимиз ҳам шу ресторанда экан, дарров эътибор қаратишди. Одил ака дўстлари – фалсафа доктори билан бирга эканлар. Уч-тўрт мартамикин, қараб-қараб қўйиб, сўнг имлаб чақирдилар:
– У одам ким? – дедилар.
– Бу киши аввал атом сув ости кемасининг командири бўлган эканлар. Ҳозир СССР олис космик алоқалар марказининг директори бўлиб ишлайдилар.
– Сиз у одамни қаердан биласиз?
– У одам мени билади, – дедим қувлик билан.
– Чақиринг, биз билан ўтиринглар, – дедилар Одил ака кулимсираб.
Шу онда кибр шайтони мени бир чимдиб олди. Ўтган ҳафтадаги “мен курерингми, дўстим ҳаммолингми”, деган гапларига жавобан “У одам курерлар ва ҳаммоллар билан бирга ўтирмайди”, дегим келди. Лекин шукрки, ақлимга бўйинсунган одобим бунга йўл бермади. Орқага қайтиб адмиралга устознинг таклифини айтган эдим, ёзаётган ҳикматлар китобидан сўз бошлаб қўйганлари учун тургилари келмади, “Шарқ ривоятларини танлаш масаласида сен билан фикрлашиб олишим керак, уларни аралаштирма”, деб гапни ҳарбийчасига қисқа қилдилар. Одил аканинг ёнларига қайтиб, “Кун бўйи мажлисда ўтириб чарчабдилар, ҳозир турмоқчилар”, дедим.
Бу муҳокамага отланишдан аввал Ўлмас Умарбеков билан учрашганимда “Вақтида хабар беришмабди, тушунмовчилик бўлибди”, дегандилар. Ёзувчилар уюшмаси томонидан бунақа “тушунмовчиликлар” аввал ҳам бўлганди, кейин ҳам неча мартадир такрорланди. 1984 йили “Дружба народов” нашриёти “Узбекские повести” деган номда беш адибнинг қиссаларини жамлади. Булар орасида камина ҳам бор эдим. Собит Мадалиев менга китоб юбориб, “Яқин ойларда китобнинг муҳокамаси бўлади, келасиз”, деди. Ўша даврларда кимлар учундир Москвага бориш мартаба саналарди. Дастлаб менда ҳам шундай ғурур бўлган, лекин бориш-келиш, қандайдир мажлисларда қатнашишга қизиқмай қўйган эдим. Шунинг учун китобнинг чиқишидан қувонсам-да, Москвага даъват этилганимдан шодиёналик туғилмади. Орадан 3-4 ой ўтиб, бу мажлисга таклиф этилувчилар рўйхатидан ўчирилганимни билганимда ҳам қайғуга берилмадим. Буни ҳам “тушунмовчилик” деб изоҳлашди. Аслида рўйхатдан атайин чиқарилганимни ўзим билгандим. У кунлари Сарвар Азимовнинг Ёзувчилар уюшмаси раислигидан олинишига қарши бўлганим учун қанчадир ижодкорлар қаторида камина ҳам Раъно Абдуллаеванинг “қора рўйхати”га тушган эдим. Ҳеч қаерда ишламасдим, газеталардаги мақолаларим тўхтатилган кунлар. Тирикчилик учун радиога эшиттириш тайёрласам, қалам ҳақини бирор дўстим номига ёздириб олардим. Марказқўмнинг зийрак нигоҳи остида турган Ёзувчилар уюшмаси шунақа пайтда мени Москвадаги йиғинга юбора олармиди? Мен буни тушундим, лекин китобга биргаликда жамланган тўрт дўстимнинг бу ҳақда каминани огоҳлантирмаганидан ажабландим. Эҳтимол уларга “Тоҳир Маликка билдирманг”, деб топшириқ беришгандир. Қарангки, СКАЧАТЬ