Ўзим билан ўзим. Аъзам Аҳмад
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзим билан ўзим - Аъзам Аҳмад страница 41

Название: Ўзим билан ўзим

Автор: Аъзам Аҳмад

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-110-5

isbn:

СКАЧАТЬ топшириб келдим. Қалай, боплабманми? У ёқда сиз, бу ёқда мен, бағримизни жизза кабоб қилиб юраверамизми?

      Мукамбар «Қўйинг шунақа бачкана гапларни» дегандек, қўл силтади.

      – Сумкамни кавлаштирдингизми?

      Мусо қўлларини кўксига чалиштирди.

      – Энди, нима десам экан, аввало, «сумкам» эмас, «сумкамиз» денг, хўпми? Иннайкейин…

      Мукамбар унга ғалати тикилди, нимадир демоқчи эди, эшик яна очилди-да, ташвишманд қиёфада Ҳалима опа кирди. Мукамбар жим қолди. Ҳалима опа унга савол назари билан қаради.

      – Нима бўлди? – деди.

      – Билмасам, – деди Мукамбар тутилинқираб. – Мусо ҳазиллашибдими…

      Ҳалима опа танглайини тақиллатди, бошини сарак-сарак қилди.

      – Эй укам-эй, укам! Келиб-келиб пулдан ҳазиллашасизми?

      Мусонинг кўнглига хавотир оралади.

      – Тўхтанглар. Қанақа пул?

      Мукамбар қизаринди.

      – Ўзингиз… Сумкани кавладим, дедингиз-ку?

      Мусонинг ичида нимадир узилиб тушгандек бўлди.

      – Э, қўйинглар-э! Наҳотки, мени… Эрталабдан бери хонадан чиққаним йўқ, ахир!

      Мукамбар мунғайди, қўлларини қовуштириб, кифтларини қисганда, кичкина жувон, баттар кичрайди.

      – Йўғ-э, Мусавой, ким сизни… – дея Ҳалима опа гапининг давомини ичига ютди.

      – Нима, яна пул йўқолдими? – деди Мусо юраги увишиб.

      Ҳалима опа ва Мукамбар индамай тасдиқлашди. Мусо жуда қаттиқ хафа бўлди.

      – Шу… Саксон сўм ойлик олсам, тез-тез қарз сўрасам, кимнинг пули йўқолса… Дарров мени ўғрн тутасизларми!

      – Ҳай-ҳай, Мусожон, нималар деяпсиз! Опангизман-а, айланай! Сиздай йигитдан шу иш чиқадими? Сиздан гумонсираган одам кўр бўлади-я, кўр!

      Ҳалима опа Мусонинг елкасига устма-уст қоққанча, куйиб-пишиб тушунтирди. Гап бундай бўлган экан: Мукамбар эрталаб сумкасидаги кармончага йигирма уч сўм солган; троллейбусда чақаси йўқ экан, пул узатса, ҳайдовчи нақ қирқ тийинлик абонемент берибди: ҳозир пастки қаватга, кутубхонага тушиб, Турсуной билан беш минутгина гаплашиб, қайтиб чиқса, сумкасида икки сўму олтмиш тийин турган экану йигирма сўм йўқ эмиш. Ҳалима опага айтса, «Э, ўлибдими! Аввал сўрайлик, Мусо-пусо ҳазиллашгандир», депти. Кейин Мукамбар тўппа-тўғри Мусонинг олдиган чопиб келаверибди. Устига устак, Мусонинг ҳам ҳазиллашгиси келиб турган экан…

      – Пулдан бошқа ҳазил қуриб кетган экан-да, деб бўғилди Мусо.

      Ҳалима опа ўйланиб турди-да, сўнгра:

      – Яна ўша олднмикан? –деди.

      – Ўшаларинг ким? – деди Мусо.

      – Ким бўларди! – деди Ҳалима опа. – «Турнахон»да. Сувилонга ўхшамай ўлгур!

      Мусо шу пайтгача ўғрини бурни иягига ёпишган аллақандай ялмоғиз кампир ёки ҳаммаёғини жун босган, бадбашара, оғзи қийшиқ, бир кўзига чарм сирилган эркак сифатида тасаввур қилганиданми, қош-кўзи, оёқ-қўли ўз жойида бўлган росмана одам, устига-устак, қиз бола эканлигини эшитиб, қўрқиб кетди.

СКАЧАТЬ