Мавлоно. Ўндер Меҳмет
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно - Ўндер Меҳмет страница 11

Название: Мавлоно

Автор: Ўндер Меҳмет

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5986-4-5

isbn:

СКАЧАТЬ Табризий эканлигини англайди.

      Мазкур сирли ҳодисадан сўнг Мавлоно Шомда кўп қолмай, Онадўлига қайтади. Дастлаб, Қайсари шаҳрига бориб, шайхи Саййид Бурҳониддинни зиёрат қилади. Сўнгра у билан бирга Қўнёга йўл олади.

      Саййид Бурҳониддин ўз истаги амалга ошганидан мамнун эди. У Мавлононинг илми ладунни эгаллашида муршидлик қилиб, уни ҳар жиҳатдан комил инсон ўлароқ тарбиялашга саъй-ҳаракат кўрсатмоқда эди.

      Сайид Бурҳониддиннинг “Маориф” номли асаридан англамоқдамизки, у ҳам Баҳоуддин Валаднинг йўлидан бормоқда. Ушбу асарда Cултон улуламонинг “Маориф”ида бўлганидек, файласуф ва ҳакамлар танқид остига олинмоқда. Тангри дўсти, ошиқ ва ориф кимсалар мақталмоқдадир. Яъни “эранлар” – Ҳаққа эришганлар борлиқ лавҳидан Анал Ҳақ сўзини ўқиган олим кишилар сифатида тилга олинмоқдадир.

      Саййид Бурҳониддин Баҳо Валаднинг “Маориф”ини бир неча бор ўқиган, Мавлонога ҳам ўқитганди.

      Мавлоно Бурҳониддинга қаттиқ боғланиб, сулук14 даврини сабр-тоқат билан ўтказмоқда, чилладан чиллага кириб камолга эришмоқда эди. Бир неча кун давом этган риёзат рўзалари Мавлононинг рангини сўлдириб, оздириб қўйганди.

      Одатда, Саййид Бурҳониддин риёзатга жуда катта аҳамият бериб, муридларига шундай дерди:

      – Агар Тангрига ибодат қила олмасангиз, у ҳолда рўзани канда қилмангиз. Рўза ҳикмат хазиналарининг калитидир. Пайғамбар ва валийларнинг ботинларидаги ҳикмат булоқлари очлик ва рўза баракоти туфайли қайнаб тошган. Рўза тутишдан яхшироқ ибодат йўқдир.

      Маълумотларга қараганда, Саййид Бурҳониддин ўн беш кунлаб оғзига луқма олмаган пайтлар бўлган. Ҳатто нафси хуруж қилган дамларда ошпаз дўконидаги ит ялоғи олдида туриб:

      – Эй кўзи кўр нафсим, мен бундан ортиғини тополмайман, мени маъзур тут. Агар тотмоқчи бўлсанг, мана, истаганинг ёнингда, шу ялоқда, – дея нафси билан курашар эди…

      Хуллас, Мавлоно ана шундай устоз қўли остида энг қийин рўза амалларига риоя қилмоқда, Саййиднинг ўчоғида пишиб етмоқда эди.

      САЙЙИДНИНГ МАЪНАВИЙ ВАЗИФАСИ БИТМОҚДА…

      Шундай қилиб ойлар, йиллар ўтди. Бу йиллар Мавлонони янада етуклаштириб бормоқда эди. Рўза ва чилла кунлари ортда қолди. Мавлоно Саййиднинг этагидан тутиб, тўққиз йил унинг айтганларини бажо келтирган, ҳар бири ҳақиқат инжуси ҳисобланган сўзларини тасбеҳ каби тизиб, қалбига жо қилганди. Мавлонони камолотга етказиб, вазифаси битганига ишонч ҳосил қилгач, Саййид Қайсари шаҳрига бориб, умрининг сўнгги йилларини узлатда ўтказмоқчи эди. Бироқ Мавлоно бунга кўнармикан?! Буни билган Саййид фикрини Мавлонога очиқ-ойдин айта олмаётган эди.

      Саййид ёз кунларининг бирида хачирга миниб, муридлари ҳамроҳлигида Қўнё боғларини сайр қилишга чиқади. Йўлда кўнглидан “Бу ердан тўғри Қайсарига борсам…” деган ўй кечади, шу пайт кутилмаганда хачир сакраб, уни ерга қулатади ва оёғига қаттиқ шикаст етказади. Бу воқеани эшитиб, тезда етиб келган Мавлоно не кўз билан кўрсинки, устозининг СКАЧАТЬ



<p>14</p>

Сулук – тариқат йўли, сулукни ихтиёр қилганлар солик дейилади.