Мавлоно. Ўндер Меҳмет
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно - Ўндер Меҳмет страница 10

Название: Мавлоно

Автор: Ўндер Меҳмет

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5986-4-5

isbn:

СКАЧАТЬ ҚЎНЁГА ТАШРИФИ

      “Саййиди сирдон”, “Муҳаққиқ”, “Фахр ул-мажзубин” каби унвонлар билан танилган Саййид Бурҳониддин бир пайтлар Балх шаҳрида Cултон ул-уламо Баҳоуддин Валаднинг муридлари қаторидан жой олиб, Мавлононинг тарбиясини ўз зиммасига олганди. Маълум бир муддат ўтиб, жўшқинлиги ва жазаваси туфайли Бурҳониддин Мажнун каби чўлу биёбонларга бош олиб кетганди. Бир неча йил дарбадар кезиб, ниҳоят, у Термиз шаҳрига келган ва узлатга чекинганди. Баҳо Валад Балхдан Онадўлига кўчгач, муршидининг Қўнёдан қўним топганини эшитиб, мўғул қўшини туфайли тинчи йўқолган бир қанча инсонлар каби у ҳам Онадўли сари йўл олганди. Ушбу сафарнинг сабаблари борасида шундай нақл мавжуд:

      Кунлардан бир кун Саййид Бурҳониддин Термизда бир жамоа олдида кутилмаганда оёққа туриб: “Э-воҳ! Э-воҳ! Шайхим Баҳо Валад бу фоний дунёдан боқий дунёга кўчмиш, қани, жанозасини ўқийлик”, – дея халққа хитоб қилади ва айни кун Қўнёда вафот этган Баҳо Валаднинг жанозасини ўқийди. Сўнгра эса:

      – Шайхимнинг ўғли Жалолиддин Муҳаммад ёлғиз қолиб, мени кутмоқда… Диёри Румга (Онадўлига) кўчмоқ, юзимни шайхимнинг тоза тупроғига сурмоқ ва Унинг омонати бўлган Жалолиддиннинг тарбиясини зиммамга олмоқ қарзимдир, – дея йўлга тушади.

      Саййид Бурҳониддин Қўнёга етиб келиши биланоқ, шайхи Баҳоуддин Валаднинг мозорини зиёрат қилади. Бу пайтда Мавлоно онаси ва акаси мозорга қўйилган Ларенда (Қаҳрамон) шаҳрида эди. Саййид Бурҳониддин Мавлонога тезда Қўнёга қайтиши учун мактуб йўллайди. Мавлоно Қўнёга қайтгач, дарҳол унинг маънавий тарбияси остига киради. Устозини отасидан кейин бўш қолган курсига ўтқизиб, унинг олдида ҳурмат билан тиз чўкади.

      Саййид Бурҳониддин Мавлоно эгаллаган илм ва амалиёт даражасини билиш учун уни имтиҳон қилади. Муршид унинг илмини олқишласа-да, баъзи жузъий камчиликлардан холи эмаслигини айтиб, йўл-йўриқ кўрсатади:

      – Илмда тенгинг йўқ. Дин ва яқин11 илмида отангдан анча ўзиб кетибсан. Ҳолбуки, отангнинг ҳам ҳол12 илми, ҳам қол13 илми тўлиқ эди. Истайманки, ҳол илмини сўфийлик йўли билан бошлагайсан, шайхимдан менга кўчган маънони энди сен мендан олгайсан. Бугундан эътиборан сен ҳол илмига киришишинг лозим. Бу пайғамбарлару валийларнинг илмидир. Бунга ладун илми (ҳақиқатни билиш) дейдилар. Бу йўлда ғайрат кўрсатгин-да, қуёш каби бутун оламга зиё тарат…

      Шу кундан эътиборан Саййид Бурҳониддин – шайх, Мавлоно унга мурид бўлганди. Аввало, бир хонага бекиниб олиб, қирқ кун чилла тутишади. Шайх Бурҳониддин ҳар кун Мавлонога янги диний билимлар ўргатиб, Тангри ҳақиқати сирларини бир-бир аён этади.

      Саййид Бурҳониддин Мавлононинг зоҳирий илмларни ҳам ўрганишини истарди. Даврнинг энг буюк мадрасалари Ҳалаб ва Шомда эди. Мавлоно ушбу шаҳарларга бориб, бир-икки йил таҳсил олиши лозим эди. Бу фикрни эшитиши биланоқ Мавлоно дарҳол йўл тадоригини кўради ва бир неча дарвеш ҳамроҳлигида Ҳалабга йўл олади. Шайх Бурҳониддин қисқа муддатга Қайсари шаҳрига бориб истиқомат СКАЧАТЬ



<p>11</p>

Илми яқин – ҳақиқатга далил ва исбот орқали эришиш.

<p>12</p>

Илми ҳол – тариқатда ботиний илмлар.

<p>13</p>

Илми қол – тариқатда зоҳирий илмлар.