Название: Яланғоч иқтисодиёт
Автор: Чарльз Уилан
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-222-8
isbn:
Ҳар бир битимда ўзига хос таваккалчилик бўлади. Афсуски, кейинчалик “заҳарли”га айланиб кетадиган активларни сотиб олиш ва сотишдан катта комиссиялар олувчи банкирлар зарар учун тўлиқ жавобгар эмас, фирмалар жавобгардир. Муваффақият бўлса – банкка ҳам, компанияга ҳам фойда; зарар бўлса – фақат компанияга зарар. “Lehman Brothers” билан бўлиб ўтган воқеалар бунга яхши мисолдир. Ҳа, “Lehman Brothers” ишчилари ўз ишидан айрилди, аммо компаниянинг қулашида энг кўп айбдор бўлган кишилар омади чопган чоғларида тўплаб олган катта бонусларини қайтариб бермади.
Яна бир айбдорни эслаб ўтиш лозим. Бу сафар ҳам асосий муаммо – нотўғри йўналтирилган рағбатлар. “Standard & Poor’s”, “Moody’s” ва бошқа кредитни баҳоловчи агентликлар мустақил ташкилотлар ўлароқ янги активлар билан боғлиқ таваккалларни баҳолашлари керак. Молиявий офат тагида қолиб кетган ва кейинчалик “заҳарли” деб тан олинган кўплаб активлар қачонлардир кредит рейтингларида чиройли юлдузчалар билан баҳоланганди. Қисман бунга оддий лаёқатсизлик сабаб бўлган. Баҳоловчи агентликлар ўз иши учун облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланувчи фирмалардан хизмат ҳақини олса ҳам, самарали ишламаган. Бу машиналарни баҳоловчи киши фойдаланилган автоуловингиз ёнида туриб, харидорларга маслаҳат бергани учун пул олишига ўхшаб кетади: “Ҳой, Боб, манави ерда туриб, харидорларга улар тўғри ёки нотўғри танлов қилаётганини айтгин”. Сизнингча, бу қанчалик фойдали?
Айтишим мумкинки, очиқ акциядорлик жамиятларининг раҳбарлари учун ҳам, фирма капиталига жа вобгар бошқа ходимлар учун ҳам корпоратив рағбатлар муаммоси долзарблигича қолмоқда. Бу ерда ҳал қилиш қийин бўлган фундаментал зиддият бор. Бир томондан, компания янгилик яратиш, таваккал қилишдан қўрқмаслиги, таҳлил қилиш, ишчанлик ва шунга ўхшаш хислатларни мукофотлаши керак. Бу каби фазилатлар компания учун фойдалидир ва уларни кўрсатган ходимлар албатта яхшигина иш ҳақи, баъзи ҳолларда эса жуда юқори иш ҳақини олишлари керак. Бошқа томондан, инновация билан шуғулланадиган (масалан, янги молиявий активларни ишлаб чиқадиган) ходимлар нима қилаётганликларини ҳар доим раҳбарларидан кўра яхшироқ билади. Ўз навбатида раҳбарлар акциядорларга қараганда кўпроқ нарсани билади. Бизнеснинг қийин томони шундаки, ходимларни яхши натижалар учун мукофотлаш керак, аммо бу йўлда ходимларга компанияга зарар етказиш учун рағбат яратиб қўймаслик ҳам лозим.
Директор-агент муаммолари дунёнинг энг йирик корпорацияларидагина учрамайди. Кўпгина ҳолларда мотивлари бизникига ўхшаш, аммо бизники билан айнан бир хил бўлмаган одамларни ишга ёллашимизга тўғри келади. “Ўхшаш” ва “бир хил” ўртасидаги фарқ ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин. Масалан, фирибгарларнинг СКАЧАТЬ
45
Simon Johnson, “The Quiet Coup,” The Atlantic, May 2009.