Название: Яланғоч иқтисодиёт
Автор: Чарльз Уилан
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-222-8
isbn:
Бу ҳолатга классик мисол сифатида “маҳбус дилеммаси”ни келтириш мумкин. У ўйлаб топилган модель бўлса-да, инсон хулқ-атворини жуда аниқ акс эттиради. “Маҳбус дилеммаси” қуйидаги ҳолатни таърифлайди: қотилликда гумон қилиниб ҳибсга олинган икки киши алоҳида сўроқ қилиниши учун зудлик билан турли хоналарга олиб борилади. Иккаласига қарши ҳам далиллар унчалик ишонарли эмас ва полиция уларнинг иқрор бўлишини кутмоқда. Агар гумонланувчилардан бири бошқасини жиноят бошловчиси сифатида кўрсатса, ҳуқуқ-тартибот органлари у билан келишишга тайёр.
Агар иккаласи ҳам шеригига қарши кўрсатма беришдан бош тортса, полиция иккаласини ноқонуний қурол сақлаганликда айблайди, бу эса беш йиллик қамоқ жазоси дегани. Агар айбига иқрор бўлишса, иккаласи ҳам қотиллик учун йигирма беш йилга озодликдан маҳрум этилади. Кимки айбни бошқасига тўнкаса, жиноятга шериклик қилгани учун уч йил, шериги эса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Хўш, вазият қайси сценарий бўйича кетади?
Шубҳасиз, ҳеч нима демаслик – иккала томон учун ҳам энг фойдали йўл. Бироқ улар бошқача йўл тутади. Иккаласи ҳам чуқур ўйларга шўнғийди. А исмли маҳбус ўйлай бошлайди: агар шериги полицияга ҳеч нарса демаса, у шеригини сотиб, ўзи уч йиллик қамоқ билан қутулиш имкониятига эга бўлади. Кейин эса “Шеригим ҳам шундай ўйлаётган бўлса-чи”, дейди. Агар шундай бўлса, айбни тан олиш ва шу орқали жиноят учун бутун жавобгарлик ўзининг зиммасида қолиб кетишидан сақланиш ‒ яхшироқ йўл. Дарҳақиқат, шерик нима қилмасин, жиноятни тан олиш унинг учун энг яхши стратегик йўлдир: жиноятни тан олиш уни ё уч йиллик қамоққа туширади (агар шериги оғиз очмаса) ёки умрбод қамоқдан қутулишга (агар шериги уни сотса) имкон беради.
Б исмли маҳбусда ҳам айни шу мотивлар бўлиши аниқ.46 Натижада иккаласи ҳам жиноятни тан олади ва иккаласи ҳам йигирма беш йилга озодликдан маҳрум қилинади. Аммо улар фақат беш йил билан қутулиб қолишлари ҳам мумкин эди. Қизиғи, иккаласиям бу ҳолатда мантиқсиз иш қилмади.
Ушбу модель шахсий манфаатга тийиқсиз интилиш ачинарли оқибатларга олиб келишини тушунтиради. Хусусан, бу қайта тикланадиган табиий ресурслар, масалан, балиққа ҳам тегишли. Мисол учун, Атлантика қилич балиқларини овлашда ҳар мавсумда чекловлар ўрнатилади, натижада овланган балиқ миқдори барқарор бўлади, ҳатто ошиши ҳам мумкин. Балиқлар сони ошиши эса балиқчиларга қўшимча даромад манбаи бўлиб хизмат қилади. Аммо қилич балиқларни битта одам овламайди, шу сабабли қилич балиқларни ким тутаётгани ва қанча тутаётганини тартибга солиш анча мураккаб. Натижада бир-биридан мустақил бўлган балиқчилар СКАЧАТЬ
46
Мисолнинг мантиғидан келиб чиқсак, яна иккита шарт борлигини тушунамиз. Агар битта гумонланувчи ўз айбини тан олса (ва шериги оғиз очмаса), у уч йилга қамалади, шериги эса озод этилади. Агар иккала гумонланувчи ҳам бир‐бирига қарши кўрсатма берса, иккаласи умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилади. ‒