Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан страница 23

Название: Яланғоч иқтисодиёт

Автор: Чарльз Уилан

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-222-8

isbn:

СКАЧАТЬ шохсиз ҳайвонни ўлдириб, браконьер кейинги сафар ўзи учун фойдасиз бўлган айнан шу шохсиз каркидонни қувишга вақт сарфламайди. Иккинчидан, кесилган шохдан қолган кичик бир бўлак учун ҳам бироз пул беришлари мумкин. Бундан ташқари, афсуски, ҳатто шохсиз каркидонларнинг ўлдирилиши ҳам бу тур йўқолиб кетиши хавфини янада кучайтирмоқда, чунки шохсиз каркидонлар камайгани сайин, мавжуд шохлар захирасининг қиймати ошиб бормоқда.

      Намибия каркидонларни сақлаб қолиш йўлида уларни отишга рухсат берди. Бу ғоя ўта аҳмоқона эшитилсада, аслида ундай эмас (анча баҳсли бўлишига қарамай). Ҳар йили Намибия ҳукумати бештагача қора каркидонни овлаш имконини берадиган рухсатномаларни кимошди савдога қўяди. Овчилар ҳар бир каркидон учун одатда 350 минг долларгача тўлайди. Тушган маблағ каркидонлар муҳофазаси учун ишлатилади: жамоат қўриқхоналарини ташкил этиш, каркидонларнинг ҳаракати ва соғлиғини назорат қилиш учун шохларига кузатувчи мослама ўрнатиш ҳамда браконьерларга қарши курашиш. Овчилар фақатгина насл қолдириш ёшидан ўтган қари эркак каркидонларни овлаши мумкин. Ғояни қўллаб-қувватловчилардан бири шундай деган: “Битта каркидонни овлаш бошқа кўплаб каркидонларни сўйилишдан асраб қолиши мумкин”34.

      Айтилганларнинг барчасида биз бошқа муҳим жиҳатга эътибор қаратмадик, бу – талаб масаласи. Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвонлардан тайёрланган маҳсулотлар билан савдо қилишга рухсат беришимиз керакмикан? Кўпчилик бу саволга йўқ, дея жавоб беради. Қўшма Штатлар сингари мамлакатларда қора каркидон шохидан ханжар ясаш ноқонуний ҳисобланади ва бу, албатта, бундай маҳсулотларга бўлган умумий талабни камайтиради. Натижада браконьерларнинг ушбу ҳайвонларни овлашга бўлган рағбати камаяди. Шу билан бирга, тескари фикр ҳам мавжуд. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича расмийларнинг баъзилари айтишича, чекланган миқдордаги каркидон шохлари (филлардан мисол келтирсак, фил суяги) билан савдо қилишга қонуний рухсат берилса, бу ижобий оқибатларга олиб келади: биринчидан, савдодан йиғилган маблағ қашшоқ ҳукуматларга браконьерликка қарши курашишга ёрдам беради; иккинчидан, бу ҳолат ноқонуний овлардан келган товарларнинг бозор нархини пасайтиради ва оқибатда браконьерларнинг ҳайвонларни ўлдириш истаги маълум даражада камаяди.

      Ҳар қандай мураккаб сиёсий масалада бўлгани каби бу ерда ҳам ягона тўғри жавоб мавжуд эмас, аммо муаммони ҳал қилишнинг нисбатан самаралироқ йўллари бор. Хулоса шуки, қора каркидонни тур сифатида сақлаб қолиш табиий фанларга қанчалик алоқадор бўлса, иқтисодиётга ҳам шунчалик алоқадор. Биз қора каркидонлар қандай кўпайиши, нима ейиши ва қаерда яшашларини биламиз. Вазифамиз эса одамларни қора каркидонларни ўлдиришдан тўхтатишдир. Бунинг учун қора каркидонларнинг хулқ-атвори ва хатти-ҳаракатларини эмас, балки одамларнинг қай тарзда фикрлаши ва ҳаракат қилишини тушуниш талаб этилади.

      Рағбатлар муҳим. Бизга қилган ишимиз ҳажмига қараб тўлашса, кўпроқ ишлашни бошлаймиз. Бензин СКАЧАТЬ



<p>34</p>

Richard Coniff, “A Rhino Trophy Hunt That’s Good for Rhinos,” New York Times, January 21, 2014.