Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Яланғоч иқтисодиёт - Чарльз Уилан страница 24

Название: Яланғоч иқтисодиёт

Автор: Чарльз Уилан

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-222-8

isbn:

СКАЧАТЬ Давлат бюрократлари заводни бошқариш учун бюджетдан маблағ сарфларди. Аммо заводдаги ускуналар ҳеч қачон яхши ишламаган. Шунга қарамай, ҳар куни мингдан зиёд ишчи ишга келар, ҳукумат эса уларга маош тўлашда давом этарди. Аслида, бутун корхона иқтисодиётни ишлаб тургандек қилиб кўрсатадиган сароб эди. Заводни тугатишга қодир механизм бўлмагани учун у йиллар давомида шу тахлит ишлаган. Агар корхонани давлат молиялаштирса, маҳсулот ишлаб чиқариб, уни таннархидан юқорироқ нархда сотишга ҳеч қандай эҳтиёж бўлмайди.

      Бу каби мисоллар кулгили туюлиши мумкин, аммо аслида ундай эмас. Шимолий Корея иқтисодиёти ҳам худди шундай тарзда таназзулга юз тутган. Мамлакат ўзини ўзи тўйдира олмайди, шунингдек, ташқи дунёга экспорт қилиш ва эвазига керакли миқдордаги озиқовқат олиш учун етарли қийматга эга ҳеч нима ишлаб чиқармайди. Дипломатлар, БМТ расмийлари ва бошқа кузатувчиларнинг фикрига кўра, Шимолий Корея халқи катта очарчилик ёқасида турибди. Бундай очлик 1990-йиллардаги фожианинг такрорланиши бўлади ‒ ўшанда очлик туфайли миллионга яқин одам вафот этган ва шимолий кореялик болаларнинг 60 фоизи очарчилик домида қолган. Ўша пайтларда журналистлар темир йўл бўйлаб юриб, ўтиб кетган поездлардан тушган кўмир ёки озиқ-овқат қолдиқларини қидираётган ва ўт еётган кишилар ҳақида ёзиб чиққанди.

      Бугунги кунда АҚШда энергетика билан боғлиқ иккита катта масала мавжуд: чет эл нефтига қарамлик ва ҳавода карбонат ангидрид кўпайишининг атроф-муҳитга таъсири. Ўзаро алоқадор бу икки муаммони ҳал қилиш бўйича иқтисодчиларнинг фикри соҳа мутахассиси бўлмаганларнинг фикри билан бир хил: углеродга асосланган энергия нархини ошириш керак. У қанча кўпроқ харажат талаб қилса, биз ундан шунча камроқ фойдаланиб, атроф-муҳитни камроқ ифлослантирамиз. Отам билан боғлиқ жуда ёрқин болалик хотираларим бор. У экологик муаммолардан унчалик ҳам ташвишланмас, лекин сарфхаражатларга анча диққатли одам эди. Отамнинг доим уй атрофида айланиб юриб, шкафларнинг эшикларини ёпиб қўйиши ва “Мен шкафларингни совитиш учун кондиционерга пул тўламаяпман”, ‒ деб жеркиб бериши ҳали ҳам эсимда.

      Шу билан бирга, Америкадаги давлат мактаблари Силикон водийсидан кўра кўпроқ Шимолий Кореяга ўхшаб ишлайди. Америкалик ўқитувчиларнинг маошлари уларнинг ишда кўрсатган натижалари билан ҳеч қанақасига боғлиқ эмас. Ўқитувчиларнинг касаба уюшмалари яхши ишлаганларни ҳар қандай тарзда рағбатлантиришга доим қатъиян қарши чиққан. АҚШнинг деярли барча мактаб округларида (биз давлат мактаблари ҳақида гапиряпмиз) ўқитувчиларнинг иш ҳақи уларнинг ўқитувчилик тажрибаси, неча йил ишлаганига асосланган қатъий формула бўйича белгиланади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бундай мезонлар ўқитиш самарадорлиги билан, умуман олганда, боғлиқ эмас. Маошларни бу тарзда тақсимлаш иқтисодчилар “тескари танлов” деб атайдиган ҳодисани вужудга келтиради. Энг иқтидорли ўқитувчилар бошқа касбларни ҳам эплай олиши эҳтимоли юқорилиги сабабли СКАЧАТЬ