Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 8

Название: Бизким ўзбеклар

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-59-860-7

isbn:

СКАЧАТЬ билан бир қаторда ярим ўтроқлик ва ярим кўчманчилик ҳам мавжуд бўлган. Бундай турмуш тарзида алоҳида қишки яйловлар бўлади, қиш учун хашак тайёрлаб қўйилади, ёрдамчи хўжалик сифатида деҳқончилик билан шуғулланилади, кўчиш масофалари қисқароқ бўлади. Ярим кўчманчилик билан шуғулланадиган аҳоли кўчма бошпана (ўтов) билан бирга доимий турар жой ҳам қурарди. Бундай тарздаги кўчманчи чорвачилик билан шуғулланадиган қабила ва халқлар ҳозир ҳам бор. Масалан, мўғуллар, курдлар, пуштунлар шулар жумласидандир.

      Йигирманчи асрнинг йигирманчи йилларигача чорвачилик билан шуғулланган қозоқлар, қирғизлар, туркманлар, Сибирия ва Шимолий Кавказдаги бир қанча халқ ва элатлар ҳам кўчманчилик ва ярим кўчманчилик билан турмуш кечиришган, кейин ўтроқ ҳаётга ўтишган.

      Кўчманчи турмуш ва ўтроқ ҳаётни бунисидан униси ижобий деб, ёки бирини иккинчисига зид қўйиш мумкин эмас, буларни муайян халқларнинг тарихий ҳаёт йўли деб қараш лозим. Бир халқ илгарироқ, иккинчи бир халқ кейинроқ ўтроқлашган. Ва ҳаттоки кўчманчилик турли шаклларда Осиё ва Шимолий Африкадаги айрим мамлакатларда ҳозир ҳам сақланиб келмоқда. Бундай турмуш тарзи табиий шартшароит, аҳолининг анъанавий урф-одатлари ва тараққиёт босқи чи зинапояларининг тақозосидир.

      Дарвоқе, бизким, ўзбекларга хос турмуш тарзи кўринишларидан бири шундай бўлган. Мисол учун яқин ўтмишдаги Тошкент аҳолиси турмушини олиб кўрайлик. Русия босқини арафасида шаҳарда 200 тача маҳалла бўлиб, тахминан 100 мингга яқин киши яшаган, бу ўша давр учун катта рақам эди. Оддий аҳоли асосан ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан машғул бўлса-да, шу билан бирга деҳқончилик ва боғбонлик ҳам қилган. Шаҳар халқининг асосий қисми кўкламдан кузгача шаҳар ташқарисидаги боғларда яшаган. Боғ-роғли бу жойлар мавзе деб аталган. Ҳаммаси бўлиб, шаҳар теварагида 100 га яқин мавзе бўлган. Мавзелардан кейин далалар бошланган, далалар эса яйловларга туташиб кетган. Йилнинг беш-олти ойини шаҳардан ташқарида ўтказган аҳоли кузда қишлик озиғини ғамлаб, шаҳарга қайтган. Тарихий ва бадиий асарларда тасвирланишича, Тошкент боғлари жуда сўлим бўлган. Ҳар бир боғда мевали дарахтлар, токзорлар, иморатбоп тераклар, полиз, экин-тикиндан ташқари атрофига қоратол ва мажнунтоллар экилган, ҳовуз, ундан нарироқда супа ёки шийпон бўлган. Улар атрофида садарайҳон, ошрайҳон, жамбулу гултожихўрозлар, атиргул, гулсафсарлар экилган гулзорлар бўлган. Бундай ўсимликлар ўстирилишидан бир неча мақсад кўзда тутилган. Ёқимли ис таралиши, гўзал манзара ҳосил қилинишидан ташқари бу ўсимликлар одамни турли ҳашарот ва зараркунандалардан ҳам сақлаган. Боғларда ёмғирли кунларда сақланиш (баъзан эса қишлаб қолиш) учун айвонли уй-жойлар ҳам қурилган. Ҳозирги ибора билан айтганда, микроиқлимли бундай боғларда яшаш тирикчилик учун қўшимча даромад манбаи, саломатлик учун – фойдали, кўнгил учун мароқлидир. Ҳа, аждодларимиз меҳнат қилишни ҳам, шунга яраша яхши яшашни ҳам билишган. Бугунги кунда дала ҳовлиларига қатнаб яшовчи ҳамшаҳарларимиз учун аждодларимизнинг СКАЧАТЬ