Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 10

Название: Бизким ўзбеклар

Автор: Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-59-860-7

isbn:

СКАЧАТЬ «миқёс ул-жадид» халқимиз жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссанинг бир заррасидир, бу ҳақда кейинроқ ўз ўрнида яна бир неча мисол келтирамиз. Ҳозир эса сўз кўчманчи турмуш ва ўтроқ ҳаёт хусусида давом этади.

      Кўчманчи турмуш билан халқларнинг буюк кўчишларини фарқламоқ керак. Мирзо Улуғбек «Тўрт улус тарихи»да ёзишича, халқларнинг илк буюк кўчишлари Нуҳ алайҳиссаломнинг тўфондан кейин ўз ўғиллари Хом, Сом ва Ёфасга қилган амрига кўра бу фарзандларнинг ўз авлодлари билан дунёнинг турли томонларига тарқалишидан бошланган. Лекин тўфондан кейинги у замонларда Ер юзида Нуҳ алайҳиссалом авлодларидан ўзга ҳеч ким яшамас эди.

      Ҳуннуларнинг Шарқдан Ғарбга кўчиш ҳодисаси халқларнинг буюк кўчишларидан бири эди. Бу кўчув бизнинг юртимиздан 1 ярим – 2 минг километр шимолдан ўтган, Шарқдан Ғарбга эса 10 минг километрдан ортиқ масофага чўзилган эди. Демак, бу кўчувнинг юртимиз ва халқимизга билвосита алоқаси шундаки, ҳуннулар милоддан аввалги III асрда Марказий Осиёда шаклланган ва милодий VI асрда Ғарбий Турк хоқонлиги таркибига кирган кўчманчи туркий халқлардан биридир. Русчада гунн, юнончада хунной, лотинча хунни деб аталади. Бу ўринда «Марказий Осиё» атамасининг асл маъносини изоҳлаб ўтамиз. Ўрта Осиё ва Марказий Осиё атамалари бошқа-бошқа ҳудудий минтақаларни билдиради, буни, албатта фарқламоқ зарур. Марказий Осиё ҳудуди Осиё материгининг ички қисми бўлиб, майдони 6 миллион карра километрдир. Шимолий Олтой, Тува ўлкаларидан тортиб, жанубда Тибетгача, Шарқда Манжуриядан Ғарбда Хонтангри (Тиёншон) тоғигача чўзилган. Марказий Осиёнинг туб аҳолиси кўп сонли ва кам сонли туркий эл ва элатлар ҳамда мўғуллардир. Сўнгги асрларда бу ҳудудда Шарқий Оврўпадан руслар ҳам кўчиб келиб ўрнашган, жанубий томондан эса хитой аҳолиси ҳам шимолга ва ғарби шимолга силжиган. Эндиликда бу ҳудуд Россия, Мўғулистон ва Хитой таркибидадир.

      Ҳуннуларнинг бир қисми II асрда Марказий Осиёдан Ўрололди ҳудудига кўчиб бориб жойлашади. IV асрнинг 70- йилларидан ҳуннулар оммавий равишда Ғарбга қараб силжий бошладилар. Отилахон ҳукмронлик қилган 434-453 йилларда ҳуннуларнинг давлати ўз тараққиётининг чўққисига эришади ва ҳудуди кенгаяди. Бу давлатнинг тузуми ҳарбий демократияга асосланган эди, унинг куч-қудрати ана шунда жанговарлигида эди. Отилахон вафот этгач, ҳуннулар давлати заифлаша бошлади ва бора-бора тарих саҳнасидан тушиб кетади. Ғарбда ҳуннулар ҳақида икки фикр мавжуд, бири салбий, иккинчиси ижобий. Венгрия халқи ўзини ўша ҳуннуларнинг авлодлари деб билади, ўз мамлакатини Хунгария деб атайди.

      Халқларнинг кўчиши ҳақида сўз борганда оврўполикларнинг дунёнинг уч томонига – Ғарб, Жануб ва Шарққа кўчишларини унутмаслик керак. ХV асрнинг охиридан бошланган бу «кўчув»нинг номи ва моҳияти мустамлакачиликдир. Натижада Шимолий ва Жанубий Америка ҳамда Австралия қитъаларидаги, Атлантик, Тинч ва Ҳинд океанларидаги кўпгина оролларнинг тубжой халқлари деярли қириб юборилади ва бу ҳудудларда овруполикларнинг СКАЧАТЬ